Чингизхон ўзбекча сўзлаган

Чингизхон ўзбекча сўзлаган
113 views
11 May 2019 - 10:00

ЧИНГИЗХОН ЎЗБЕКЧА СЎЗЛАГАН

Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” ва «Шажаратул атрок» (Турклар шажараси) асарида келтирилишича, Темур чин, яъни Чингизхон (Чинўғузхон)нинг чўнг ўғли Жўлчи (Йулчи, рус тарихчилари Жужи деган) вафот этгач, отага бу машъум хабарни етказишга хеч ким ботинолмабди. Чунки хабарчини аник улим жазоси кутар эди. Барча нима килишни билмай хайрон булишди. Чингизхоннинг бир одати булган, качон юраги сиқилса, бахшини (жирчи, жиров) ёнига чорлаб йир (жир, форсчаси: достон) эшитиб, узи хам товушини чанковузникига ухшатиб, бахшига жур булиб айтаверар экан. Кандайдир бир фалокатни сезган хон Улуг Жирчини кошига чорлаб думбра чертишни буюрибди. Жирчи такдирига рози булиб, кушикка кушиб ЖЎЛЧИНИНГ ХАБАРини ётиги билан билдирмокчи булибди.

Чингизхоннинг олдига кирган бахши думбира чертиб кушик айта бошлабди:

Денгиз бошдин булғонди ким тиндирур-а хоним?
Терак тубдан йиқилди ким турғузур-а хоним?

Бундай мурожаатни тинглаган хон хайрон булиб, бахшига жавоб кайтарибди:

Денгиз боштин булғонса тиндирур ўғлум Жўлчи дур
Терак тубдан йиқилса турғузур ўғлим Жўлчидур

Бахши бу мурожаатни яна кузида ёш билан яна кайтарибди:

Денгиз бошдин булғонди ким тиндирур эй хоним?!
Терак тубдан йиқилди ким турғузур эй хоним?!

Чингизхон бахшининг холатига караб Жўлчининг ўлганлигини тушуниб, дебди:
Кўзунг ёшин чўқуртур кўнглунг қолди бўлғайму?
Жиринг кўнгул букуртур Жўлчи ўлди бўлғайму?

Бунинг жавобига бахши дебди:
Сўйламакка эрким йўқ, сен сўйладинг-а хоним!
Ўз ёрлиқинг ўзинга, айтиб ўйладинг-а хоним!

Яъни, «Эй, менинг хоним! мен Жулчининг улганини айтмадим, сен узинг уз тилинг билан айтдинг, ёрликинг, яъни улим хабарчисини улдириш хукминг менга эмас, узинг обдон уйлаб, шундай деб хулосага кединг,” дебди. Мотамга тушган Чингизхон дебди:

Қулуни ўлган қулундай қулунумдан айрилдим,
Айрилишқан анқовдай эр ўлумдан айрилдим…

Чингизхоннинг бу гапларни эшитиб ғамга чумибди, атрофдагилар мотам маросимига тайёргарлик кура бошлашибди. Олти ойдан сунг Чингизхон хам бу очун (дунё) ни тарк килди…

Эркин Раббимович