Йигит пиримда

Йигит пиримда
33 views
12 May 2019 - 9:00

 

 

ЙИГИТ ПИРИМДА*

Чўнқарада жўшиб булоқлар,
Илдизларга урар тўшини.
Саф тизилиб садаф тераклар
Силкитади латиф бошини.

Қарс туради кўкнинг қаърида,
Тут шохидан учади қушлар.
Буюк тоғлар ҳижрон тунида
Тикка ухлаб кўради тушлар.
1987 й.

*Йигит пирим – Риштонда шу номда дам оладиган маскан бор. Бу ердан Бобур ўтганлиги учун шу ном билан ҳамда Чўнқара деб ҳам аталади.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com