Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Бишкекдаги ифторни у ерга ФЕТО аъзоси таклиф қилингани учун тарк этди

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Бишкекдаги ифторни у ерга ФЕТО аъзоси таклиф қилингани учун тарк этди
33 views
12 May 2019 - 23:19

12 май куни ижтимоий тармоқларда Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Чингиз Комил Фиротнинг Қирғизистон муфтийси иштирокида ташкил қилинган ифтор бўлиб ўтиши керак бўлган Бишкекдаги ресторанни тарк этаётган видео пайдо бўлди. Хабарларга кўра видео 11 май куни олинган.

Маълумот кўра, ресторанга ифторлик учун юқори мартабали ва чет эллик меҳмонлар таклиф қилинган. Ифторга келган Туркия элчиси Чингиз Комил Фирот, таклиф қилинганлар ичида, Туркияда тақиқланган Фатҳуллоҳ Гулен террор ташкилотига тегишли “Сапат” лицейлари президенти Ўрхон Инонди ҳам борлигини кўриб, у ерни дарров тарк этган.

“Биз бу ерда 35 миллион долларга масжид қурдирайлик, сиз эса бизни террористлар билан бир дастурхонга ўтиртирмоқчисиз. Сиз бу ерга FETÖ (Фатҳуллоҳ Гулен террор ташкилоти) террор ташкилотининг бошини қандай чақирасиз? Рамазон бу, Рамазонда шундай ишлар қилинадими? Ё Туркияни танланг, ё террор ташкилотини. Туркия Жумҳурияти билан террор ташкилотини бир ерга қўйядиган бўлсангиз менигн учун муфтийлик битди”, деган элчи ресторанни тарк этар экан.

ЎХҲ ахборот бўлими