Саид Абдулазиз Юсупов «иши»: Овоз ўчириш операциясими? Орқасида нима бор?

Саид Абдулазиз Юсупов «иши»: Овоз ўчириш операциясими? Орқасида нима бор?
62 views
13 May 2019 - 9:18

10-май куни Тошкентда Ўзбекистон ДХХ томонидан Матбуотни ривожлантириш фонди раиси, журналист ва ҳуқуқ ўзмани Саид Абдулазиз Юсупов ушланган ва қамаб қўйилган. ДХХ ва Прокуратура билдирган расмий маълумотга кўра, унинг фирибгарлик қилиб кишилардан пора-пул олгани айтилмоқда.

Шу ўринда қуйидаги саволлар туғилади:

1. Қачондан бери ДХХга фирибгарлик ишлари билан шуғулланиш топширилган? Бу ишлар билан ички ишлар, прокуратура илгиланмайдими?

2. Оддий бир фонд раисига ким, нима сабабдан пора бериши мумкин?

3. Агар фирибгарлик воқеаси ҳақиқатан бор бўлса, нега факт устида эмас, маҳалласидан ушлаб кетилди?

Бугун бу саволлар Юсуповни таниган-билган ҳамманинг ақлига келиши турган гап.

Саид Абдулазиз Юсупов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошлатган янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлаб келаётган, бу ҳақида кўплаб мақолалар ва кўрсатувлар тайёрлаган қалам эгасидир.
У, шунингдек, Ўзбекистонда танилган террорга қарши кураш аналитик ўзманларидан бири.

Бу каби танилган бир кишини кесин фактлар очиқланмасдан ур-бос қилиб қамоққа олиниши беихтиёр 1937 йиллардаги сталин террори, 1980-йиллардаги «пахта иши» террори, каримов давридаги Ўзбекларга қарши қатағонларни эсга келтиради…

Кузатувчилар, агар кесин фактлар очиқланмаса, Юсупов «иши»нинг Мирзиёев тарафдорларининг «овозини ўчириш» операцияси деб баҳоланиши мумкинлигини айтмоқдалар.

Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Манба: toshkentpost.com