Янги давр бошидаёқ эски замон усулларини қўллашга йўл бермайлик

Янги давр бошидаёқ эски замон усулларини қўллашга йўл бермайлик
65 views
14 May 2019 - 9:27

Янги давр бошидаёқ эски замон усулларини қўллашга йўл бермайлик! Шу сатрларим эсимга келди:

 

Эшик тақиллайди, очиқ ойнадан
Мудҳиш замонларнинг киргайдир иси!
Мушак ёғдусига чулғанар Ватан…
Тутқун – мен! Сен эса – навбатдагиси!

Ноҳақ эмас эрсанг, тик қўй овозинг!
Онанг, жигарпоранг кутмайин илҳақ –
Баҳорга дўндирсин аёзу ёзинг,
Ростлик чирмандасин чертибон тақ-тақ!

Юрак титрамасин эшик сасидан,
Жилмайиб олға юр! Нур бор, кет мотам!
Эркка очилган юрт бўсағасида
Мен сени излайман, эй Бутун Одам!

Аъзам Обидов

facebook.com