Алламжоновдан Озодлик сайти нега тўсиқдан чиқарилмагани юзасидан изоҳ сўралди

Алламжоновдан Озодлик сайти нега тўсиқдан чиқарилмагани юзасидан изоҳ сўралди
34 views
17 May 2019 - 14:35

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда жорий йил 10 майдан Amerika ovozi, BBC Uzbek, Deutsche Welle, Amnesty International, Human Rights Watch, Fergana Agency каби бир қатор веб-ресурслар ҳамда сайтлар тўлиқ очила бошлаган.

Бу ҳақда Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов расман маълум қилган эди.

ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир сўрови ортидан блокдан чиқарилган веб-ресурслар рўйхатида Озодлик радиоси сайти йўқ.

Айни пайтда Ўзбекистонда ozodlik.org сайтига тўғридан-тўғри кириш имконсиз бўлиб қолмоқда.

Мазкур ҳолатга муносабат билдирган Телеграмдаги Davletovuz канали Озодлик сайтидан тўсиқнинг олинмагани турли гап-сўзларнинг урчишига олиб келаётганини қайд этган.

30 мингдан зиёд обуначига эга канал бу борада Комил Алламжонов изоҳ бериши мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган.

Hook.report нашри “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг айнан матбуот эркинлиги бўйича рейтинги ҳамон блокировкада эканига эътибор қаратган.

Мазкур электрон нашрга кўра, хорижий веб-ресурсларга қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг яқин фурсатда Ўзбекистонга ташрифига боғлиқдир.

ЎХҲ ахборот бўлими