ГАПИР, ТУРКИСТОН
Роппа-роса минг йилдан буён
Рўза тутиб, оғиз очмаган ҳамон
Турк саркардаси –
Тиёншон.
Минг йил давомида у емаган нон,
Унинг насибаси-минг йиллик увол –
Тузга тўлиб бораётган туздон –
Орол.
Саркарданинг гўзал қизи ўтлоқда
Оқ илонни босиб, деганида «Вой!»
Чиққан товуш, кумушранг ҳалқа –
Ой!
Ўтлоққа шитирлаб сингиб бораётган,
Бебахт Осиёдан кочаётган мангу
Бу оқ илон, муқаддас илон –
Аму…
Яна «Вой!» дема қиз. Етар битта Ой.
Оғзинг очма гўзал, этма овоза.
Фақат отангга айт: оғзини очсин –
Тугади рўза!
1987
Муҳаммад Солиҳ
“Вал-Фажр” китобидан