Ишсиз ва кучсиз каллада маънавият нима қилади…

Ишсиз ва кучсиз каллада маънавият нима қилади…
60 views
20 May 2019 - 23:33

Ишсизлик ва жиноятчилик ўртасида тўғридан-тўғри алоқа борлиги илмий исботланганига 30 йилдан ошди. Бу ҳақда алоҳида иқтисодий назария ҳам яратилган. Аммо бизда жиноят содир қилган кимсанинг иқтисодий эмас, балки фақат “маънавий қашшоқ”лигига урғу берилади, холос.

Ишсиз ва кучсиз каллада маънавият нима қилади, дейдиган одам йўқ. Бунақа деградация фақат ёшлармас, ўрта ва ҳатто катта авлодда ҳам кузатилади ва бунда ижтимоий муаммоларнинг роли катта.

Маҳаллада профилактика инспекторига уй қуриб берсак ва биттадан китоб тарқатиб чиқсак, биратўла ҳам жиноятчилик барҳам топади ва ҳам маънавиятимиз юксалади, деб ишонамиз. Лекин жиноят содир бўлганда милиция бориб биринчи ўша жойдаги рецидивистни, кейин уюшмаган ёшни фильтрлайди. Уюшмаган ёш эса уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлиб чиқади. Яъни ҳуқуқ-тартиботдаги амалиётда ижтимоий муаммолар билан жиноятчилик ўртасидаги алоқа эътироф этилади. Фақат бутун амалиёт шу билан тугайди. Ёшлар, ишсизлик ва жиноятчилик бўйича маънили сиёсат аввал ҳам йўқ эди, ҳозир ҳам йўқ.

Паҳлавон Содиқ