От истарам

От истарам
70 views
24 May 2019 - 8:30

 

 

          ОТ ИСТАРАМ

Карам этсанг, Қодир Аллоҳ,
Бу дунёдан от истарам.
Талъатим уйқуга ботмиш,
Бир очилмиш боғ истарам.

Йўқсизлик бир ёмон йўлдир,
Фақирликдан юрак қондир,
Ҳалол ризқ, бер, ҳунар ундир,
Ал-кимиё, ғайб истарам.

Ёлғон дунёни йўрмоққа,
Давлат бер, ишрат сурмоққа,
Умр суриб, кун кўрмоққа,
Саксон йил фурсат истарам.

Ҳожи Бектош, Абдулқодир,
Хожа Аҳмат, у Мусодир,
Фаридун бир авлиёдир,
Баридан ҳиммат истарам.

Фироғий, ишққа улашдим,
Дарёдек мавжга туташдим,
Хор бўлмасин хешим, пуштим,
Барқарор давлат истарам.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com