Анинг дардиндан

Анинг дардиндан
33 views
27 May 2019 - 9:24

 

 

АНИНГ ДАРДИНДАН

Қон йиғладим, ўтди манинг ой-йилим,
Кўнгил бермас саркаш чиқди ул гулим,
Аҳволимга кулди дўстим ҳам элим,
Ўлсам, ўлиб бўлдим анинг дардиндан.

Боғ кўчадан ўтар, димоқ, нози бор,
Майда қадамларин оҳанг-сози бор,
Кўз қирини солар, андак рози бор,
Кетди, қараб қолдим анинг ортиндан.

Бармоғидан тутсам тортиб силкинди.
Жоним десам, жоним деманг, дер энди,
Ёноқидан ширинлиги билинди –
Бизга рози эмасларнинг сўртиндан.

Шунга ошиқ бўлмойино мен ўлай,
Ислом каби ишқда қурбони бўлай,
Васли, муродина етмасам сўлай,
Гулу чаман туздим анинг ёдиндан.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com