Рамазонда бир мазлум озод этиш орзусидаман

Рамазонда бир мазлум озод этиш орзусидаман
31 views
28 May 2019 - 9:35

Рамазонда бир мазлум озод этиш орзусидаман. Пайғамбаримиз муҳаммад (с.а.в.) шундай деб марҳамат қилган эканлар.

“Умматимдан кимда-ким, рамазон ойида, бир қулни озод қилса, бир мискинни тўйғизса, оллоҳ йўлида садақа чиқарса, мўъмин-мусулмонни мушкулини осон қилса, унга Аллоҳ охиратда шундай уй бино қилади-ки, уни ал-асқарда ҳам, учратмагайлар…”(абу ҳурайра р.а.) Имом ат-термизий ривояти…

Мен шу ҳадисни ўқиб, шояд-ки, Аллоҳ мени ҳам, гуноҳларимни кечирса-ю, шундай мартабага етқазса, деган фикрда, бир “қул” озод қилиш мақсадида, мен билан бирга қамоқда ўтирган, биродар дўстларимзни аҳволларидан хабар олиш ва уларнинг соғлиқларини сўраб-суриштириш мақсадида улар билан телефон орқали боғландим.

Булардан; Тошкентлик 1968 йилда туғилган, ҳозирги кунда 64/72 олмалиқ муассасасидаги маҳкум, Шомақсудов Шуҳрат. Туркиянинг Истамбул шаҳридан, 1963 йилда туғилган, ҳозирги кунда 64/72 муассасасида жазони ўтаётган маҳкум Арслан Меҳмет. Шу муассасадаги Наманганлик 1986 йилда туғилган, Ҳайдаров Дилмурод. Тошкент вилояти Паркент туманидаги 64/75 муассасанинг маҳкуми, Қирғизстонлик Мамаризаев Билолиддин. Шу муассасадаги маҳкум, Андижонлик Маматқулов Қозимжон. Тошкент вилояти, Паркент туманидаги 64/75 муассасида жазони ўтаётган 1978 йилда туғилган маҳкум, Андижонлик Тўҳтаҳўжаев Нуруллолар каби инсонлар.

Мен уларга қўйидаги савол билан мурожаат қилдим: Рамазон ойида маҳкумларга нисбатан, муассаса ходимлари томонидан таъқиб ва тайизиқлар бўлмаяпти-ми?

Улар менга шундай деб хабар бердилар, Айрим маҳкумлар муассаса ходимлари томонидан рўза тутишни тақиқланганикларига қарамасдан, рўза тутаётганликлари, режим улар учун бегона эканлиги, беш вақт намозни канда қилмаётганликлари, саҳарлик ва ифторликни яширинча ҳолатда олиб бораётганликлари, кундуз кунлари иссиқ бўлишига қарамасдан, ишда жонбозлик кўрсатаётганликлари, меҳнатга сидқидилдан ёндошоётганликлари, муассаса маъмурияти томонидан қўйилаётган, талабларга сўзсиз амал қилаётганликлари ҳақида гапирдилар.

“Муассаса ходимлари ва ДХХ ходимлари Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 159, 244, 215 моддалари билан қамалган маҳкумлар билан суҳбатдан ўтқазишмоқда-ми?”, деб сўрадим.

Улар, “Ҳар ойнинг охирида ёки бошида маҳкумлар билан суҳбат ўтқазишмоқда. Ҳамиша бир хил саволлар, “сен қайтганимсан?!” Қайтганлар; “ҳа! Қайтганман!”, дейди, қайтмаганлар эса, ўша-ўша бир хил позицияда турибди… Суҳбат сўнггида президент номига “авф” сўраб ёзган, хатларимизни муҳокама қилишади. Бироқ, қоп-қоп ваъдаларни бериб, “яқинда озодликка чиқасизлар!”, деб муассасадан чиқиб кетшади.

Қачон бизлар озодликка чиқамиз? Билмаймиз… Ҳар куни умид билан яшамоқдамиз…”

Собиқ маҳкум дуоси. Эй, аллоҳ! Менинг бирдан–бир орузуим эди, рамазони шариф ойида қамоқда ўтирган мазлумларингни ёруғ кунларга ўзинг етқазгин. ИншаАллоҳ! Ўзинг уларни ёрлақа. Уларга ўзинг ёрдам бер! Эй, Аллоҳ! Шу мазлум бандаларингни золимлар қўлидан ўзинг қутқар. Ўзинг улардан марҳаматингни дариғ тутма! Дуоларимни ўзинг дарҳоҳингда қабул эт! Омин!

Фахриддин Тиллаев