Кузак шамоли

Кузак шамоли
88 views
29 May 2019 - 8:00

 

 

КУЗАК ШАМОЛИ

Кузак шамолининг майин қўшиғи
Олтин бошоқларни силкитган замон,
Бедазор, боғларни тарк этиб, билмам,
Учиб кетаётир қушлар қай томон.

Хосилдан бўшанган боғлар андармон,
Новдалар бўшлиққа сузинган камон,
Узумлар қўл силтаб ёруғ дунёдан,
Товланар хумчага киргани ҳамон.

Тоғларнинг боши ҳам қолди қорайиб,
Қуёшдай сузилди узун ирмоқлар.
Дарахтлар уйқуга ётишдан олдин,
Эриниб, қимтиниб сочин турмаклар.

Кузак шамолининг майин қўшиғин,
Юракдан тинглармиз кўкка суқланиб.
Турналар учишар иссиқ юртларга,
Қолмайди Ватанга биздай михланиб…

Бедазор, боғларни тарк этиб билмам,
Учиб кетаётир қушлар қай тамон.
1986 й.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com