Учқўрғон тумани ҳокими Азимжон Ваҳобов кирдикорлари

Учқўрғон тумани ҳокими Азимжон Ваҳобов кирдикорлари
34 views
28 May 2019 - 18:10

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИ АЗИМЖОН ВАҲОБОВ КИРДИКОРЛАРИ

Азимжон Ваҳобов 2017 йил октябр ойида Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланган. Ваҳобов ҳокимлик лавозимига қўйилгани муносабати билан вилоятда ката тўй қилиб, халққа ош берди.

Очиғи ҳоким эмас туман халки унга тўй қилиб берди, десак тўғри бўларди. Гап шундаки ҳоким фермерларга турли хил солиқлар солиб, улоқ, 11 та той, 10 дан ошиқ қора мол, қанчадан қанча гиламлар, духовка печкалар, сув қайнатгич чойнаклар ва бошқа ашёлар олиб келишларини буюрган.

Шу олиб келинган совғаларни ҳоким худди ўзи олиб келгандай халққа тарқатган. Оми халқ ҳоким бувамиз соғ бўлсин деб ҳаққига дуо килишган эди. Бунинг орқасида қанчадан-қанча фермеру-тадбиркорлар, энди иш бошлаган фирмалар куйди.

Пахта мавсуму келганида яна айнан шундай усул қўлланилди. Теримчиларга рағбатлантириш сифатида Республикамиз ҳар йили туман ҳисобига 250 миллион сўм пул маблағи ажратиб келган, ҳокимнинг шу пул маблағини ҳам ўз ҳисобига ўзлаштириб олгани маълум бўлди. Кейин эса шу маблағнинг ўрнини тўлдириш учун яна фермер хўжаликларидан, кичик тадбиркорлардан солиқ ундириб олиб, рағбатлантириш учун халққа тарқатди.

Бу нимаси, бу фермер ва тадбиркорларнинг қайнар хумчаси борми? Нимага энди ҳоким уларга солиқ солиши керагу давлат туман ҳисобига тушуриб берган халқнинг маблағи ҳоким чўнтагига бориши керак? Нима, буларни назорат қилиш органлари йўқми? Наҳотки ҳеч ким билан ҳисоб-китоб қилмай ўзбошимчалик билан иш тутишга журъати етган бўлса? Уларнинг орқасида ким турибди? Нега ҳозирги ҳокимлар қўрқмасдан иш тутишади?

Шунингдек, Учқўрғон тумани шаҳар “Нур”га ажратилган 850 миллион сўм маблағни ҳам ўзлаштириб олган. Бу маблағни ёпиш учун яна айнан шу йўлни, яни солиқ солиш йўли билан 850 миллион сўм пул маблағини ўрнини тўлдирган. Учқўрғон туманидаги барча ташкилотларга, фермер хўжаликларига, тадбиркорларга, хатто оилавий шароити яхши бўлмаган оилаларга, МФЙларга, янги иш бошлайман деган тадбиркорларга ҳам солиқ солиб, донаси 500 (беш юз) минг сўм турадиган ёритиш плафонларини, жаъми 5-6 юзтага яқин плафонларни туман ҳокими Азимжон Ваҳобов олиб келишни буюрган.

Шундай қилиб бу ажратилган 850 миллион сўм пул маблағи ҳам ҳоким чўнтагидан жой олди. Буйруқни бажармаган одам албатта жазоланади, шининг учун унинг қўл остидаги одамлар буйруқни бажаришга мажбурлар.

Президент тамонидан Учқўрғон туманига ажратилган кам таъминланган оилаларга, ногиронлиги бор бўлган оилаларга уй жой қуриш учун 4 (тўрт) миллиард сўм пул маблағ ажратилган. Ўша ажратилган маблағнинг бир сўмини ҳам шу ишга сарфламасдан ҳоким ўзлаштириши, ҳаммасидан кўра силлиқ ва осонлик билан қўлга киритиб олингани одамни ҳайратга солади. Қандай қилиб дейсизми? Туман Иқтисодиёт коллежига қарашли бўлган 4 қаватли ётоқҳона биносининг 1-қаватини, ертўласи ва 12 сўтиҳ ери билан “Сан Ноз” тикувчлик корхонасига берган, қолган 3 қават бинони 60 хўжаликка бўлиб берган. Бу бинонинг таъмирлаш ишларини “Сардор” фирмаси ўз ҳисобидан бажариб беради. “Сардор” фирмаси “Сан Ноз” тикувчлик корхонасини очган шахсга тегишли. Қолган ички жиҳозлаш ишларини ҳар бир иш одамларига солиқ солиб олиб келтиртирган.

Қурилиш ишлари ташкилотларига 60 та телевизор, фермер хўжаликларига унитаз, рокавина ва бошқа керакли бўлган сан-узел қурилиш молларини олиб келиш учун буйруқ берган. Ҳаммаси бир овоздан тўла тўкис буйруқни бажо келтиришган. Чунки буйруқ бажарилмаса аҳволи ёмон бўлишини билишадида.

Қарабсизки кам таминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган оилалар учун уй тайёр. Ҳоким Азим Ваҳобов президент ажратган 4 (тўрт) миллиард сум маблағни ўз чўнтагига урди. Бу қилган иши учун депутатлар ва МФЙ ходимларига ҳайфсан беришган холос, ҳокимга тегишли чора кўришмаган, сабаби уларнинг ҳам оғзи мойланган.

Бу ишларни на президент, нада вазирлик идоралари билди. Иш силлиқгина бажарилди. Ҳозирда Иқтисодиёт коллежи оптимизасияга тушмади. Иқтисодиёт коллежи фаолияти давом эттирилади. Шу сабаб коллеж ётоқҳонасида яшаётган кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилаларнинг 60 нафар аъзоси кўчада қоладиган бўлди. Аҳоли кимга дардини айтишни ҳам билмаябди, чунки ҳоким бу аҳолининг норозилигини билса яна баттар кунларни бошига солишларидан қўрқишяпди. Бу коллеж таъмирлаши ва жиҳозлаши учун ката ҳисса қўшган тадбиркор, фермер хўжалик ва бошқа ташкилотлар меҳнати бир пул бўлмоқда. Қолаверса, ўртада яна оддий халқ ҳам сарсон.

Яна бир энг қизиқарли жиҳати шундаки, Азим Ваҳобов ўз туманига тегишли ер майдонларини туман деҳқон фермерларига эмас, балки ўз юрти, яъни Тўрақўрғонлик тадбиркорларга бериб соққани яҳшигина ишлаб олмоқда.

Ҳоким ўз ҳамюрт фермерларига 7 гектар ер майдонини заҳирага олиб иссиқҳонага ажратиб, қарор чиқартириб беради. Бу 7 га ер майдонини иссиқҳона учун мўлжаллаб қаздиришди ва фойдаланилмасдан яна бошқа жойга пуллаб, ўзлари жуфтакни ростлашди, ҳоким эса жимгина қарорни бекор қилдирди. Чунки ҳамюртларига қатъий чора кўролмайдида.

Ҳоким Учқўрғонликларга ҳам пора эвазига ерларни бўлиб бериб, ўз мансабини суистеъмол қилган. Пора бермаган Учқўрғон аҳолисига ер берилмади. Азим Ваҳобов ҳар тарафмала пул ўзлаштириш ёки пора олиш борасида жуда ҳам уддабирон чиқди. Унинг олдида бошқа мансабдорлар ип ечолмай қолади.

Ерлар хароба, ҳатто экиш учун яроқли бўлган эр майдонлари ҳам экилмасдан ўт–ўланлар босиб, ишлатишга яроқсиз бўлиб ётибди. Буларнинг орқасини текширадига ҳеч бир куч йўқ. Халқ ўзи билан ўзи оввора, ишлайман деганлари ишлаш ва рўзғорини тебратиш учун чет давлатларга чиқиб кетишяпти.

Истироҳат боғлари ҳали хануз хароба аҳволда. Истироҳат боғида ишлайдиган ёшгина тадбиркор йигитга ҳоким Азим Ваҳобов, “2 миллиард сўм пул маблағи ажратаман, сен олдин қурилиш ишларини бошла, пулни ҳисобингга ўтқазаман”, деб, алдаб ҳеч қандай маблағ ажратмади. Сабаби ҳоким ўша тадбиркор йигитдан 500 миллион сўм пора талаб қилган, тадбиркор бу порани бермаслигини айтгач ҳоким пул ажратмай қўйган. Ўртада яна тадбиркор куйиб қолди.

Ваҳобовнинг бундан ташқари яна қанча билинмаган ўғирлик ва порахўрлик кирдикорлари бор. Бундай порахўр, таъмагир, ўз халқининг қонини ичадиган ҳокиму мансабдорлар қачонгача ўз курсиларида маҳкам ўтираркан? Халк шунга лойиқми? Қачонгача халқ бундай зулмкор амалдорлардан жабр кўриб яшайди? Бу қилмишлари ватанга, халкига хиёнат эмасми? Наҳотки буларни назорат қиладиган, ҳеч бўлмаса биттагина ташкилот йўқ? Бундай ҳокиму амалдорлар давлатимизни таназзулга юз туттирмаяпдими? Қачонгача давлатимиз бундай ватан хоинлари ва душманлари касрига қолиб, ривожланмай, қолоқ давлатлар қаторида яшайди.

Азим Ваҳобов ўз жиноятларининг бадалини тўлаши керак. Ҳар бир қилган жиноятларининг жавобини бериши шарт. Бундай коррупсиялашган тўдакорни йўқотмас эканмиз юртимизда ҳеч қанақа ўзгаришлар, юксалишлар бўлмайди.

Сайт редакциясига келган мактуб