Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

SPIEGEL: Нега жаноб Абдуллаев ўз мамлакатидаги ислоҳотларга ишонмайди

SPIEGEL: Нега жаноб Абдуллаев ўз мамлакатидаги ислоҳотларга ишонмайди
28 Mayıs 2019 - 20:44 'да юкланди ва 1576 марта ўқилди.

Ўзбекистонда диктатура ҳукмронлик қилиб келган, ва давлат уни бартараф қилмоқчи. Лекин унинг уддасидан чиқармикан? Чунки ҳозир ҳам, янги ҳукумат қўл остида ҳам ўша зўравонликлар, ўша қийноқлар давом этиб келмоқда, дейди жаноб Абдуллаев. Унинг ўзи ҳам шу қийноқлардан азият чеккан. Энди Германия Бундеспрезиденти Франк-Валтер Штайнмайёр мана шу мамлакатга ташриф буюради.

Тошкент ва Андижондан Кристина Ҳебел (Christina Hebel) хабар беради.

Бобомурод Абдуллаев уч кун давомида  яланғоч ҳолатда бир камерада сақланган. Совуқдан қақшаркан, қаердалигини ва нима сабабдан қамалганини билмаган. Абдуллаевни Тошкентда, ўз уйи олдида бошига қоп кийдириб ва уриб машинага солиб кетадилар.

Абдуллаев бирданига ҳолатни англайди ва уни МХХ қўлга олганини тушунади. Уч кундан кейин Абдуллаев Гвардейский” деб ном олган МХХнинг машъум қамоқхонасига ҳибс этилганини англайди. Бу воқеа 2017 йили, бундан икки йил олдин содир бўлган.

Икки қатор девор ва панжара билан ўралган, ёрқин рангларга бўялган бу бино “сиёсий” маҳбуслар, яъни Каримов режимига қарши бўлганларга нисбатан қийноқ ўтказиши билан машҳур. Май ойининг тонгида Тошкент кўчаларида ўзининг эски автомобилида мен билан кезар экан Абдуллаев: “Жабрланганларнинг кўпи, инсон ҳуқуқлари фаоллари, мухолифатчилар, таҳмин этилган ва ҳақиқий диний фаоллар, журналистлар у ердан уйларига қайтмаганлар”, – дейди. 46 ёшли журналист Абдуллаев жуда қисқа ва ўта паст овозда унга қўлланилган қийноқлар ҳақида айтиб берди.

Абдуллаев узоқ йиллар мобайнида: “Улар бир кунибарибир ортимдан келишади”, – деган фикр билан яшаган. “Ҳар бир мақоламни ёзарканман, бу мақолам умримдаги охирги мақолам, деган ҳавотир билан, улар мени қўлга олишига тайёргарлик кўриш билан яшадим”, – дейди журналист. 2016 йил ҳукумат тепасига Шавкат Мирзиёев келгандан кейин вазият бироз енгиллашгандай бўлди, чунки у янги ислоҳотларга сўз берди. Ўшанда Абдуллаев: “Мана энди ҳаётим хавф остида эмас деган ишонч билан яшай бошлади.

Аслида у айнан ҳозир бехатар яшаши керак эди. Лекин уни айнан Мирзиёев даврида ҳибсга олишди ва қийноққа солишди. “Мен кутиб яшаганим мана шу ишлар айнан янги президент даврида содир бўлади, деб ўйламагандим” – дейди Абдуллаев.

Президент Каримов вафотидан кейин ҳокимият тепасига келган Мирзиёев Ўзбекистонга 2016 йилдан бери раҳбарлик қилмоқда. У Каримов ҳукуматида узоқ йиллар Бош вазир бўлиб ишлаганига қарамасдан, 2016  охирларидамамлакат халқини ҳайратга солган ваъдалар бериб, 32 миллион аҳолиси мавжуд Марказий Осиёнинг республикасида янгича давр бошлашини айтди. Мирзиёев янги ислоҳотларни бошлабоқ, журналистлар ва оддий халқни мамлакатдаги муаммоларни очиқ танқид қилишга чақирди. Янги президент мамлакат махсус хизмати – МХХ узоқ йиллар давомида “асоссиз қатағонлар” билан шуғуллангани ҳақида гапирди ва бу идоранинг ишини қоралади. Давлат раҳбарининг бундай танқиди мамлакат ҳаётида илк бор янграши эди. Шунга ишонган одамлар сиёсий баҳор келгани ҳақида гапира бошлашди. Лекин орадан уч йил ўтгач, Ўзбекистон очиқ мамалакатга айлана олдими?

Душанба куни Германия Бундеспрезиденти Франк-Валтер Штайнмайер давлат ташрифи ва иқтисодий делегация билан ушбу мамлакатга ташриф буюради.

Орадан уч йил ўтар экан Абдуллаев мамлакатдагиўзгаришларга энди ишончи йўқолганини айтади. У энди бу ислоҳотларга ишонмайди. МХХ қамоқхонасида пластик трубалар ва бошқа буюмлар билан қийноққа солинган журналистга давлат тўнтаришига уриниш айби қўйилган, ва журналист қийноқлар остида бу айбловга иқрор бўлган.

Мамлакат ҳаракатда, лекин қай томонга кетмоқда?

Каримовнинг 25 йиллик мустабидлиги даврида Абдуллаев Ўзбекистонда ҳали ҳеч ким қилишга журъат эта олмаган ишни мунтазам қилиб келди. У сиёсий элита ва махсус хизматларнинг турли жинойи ишлари ҳақида туркум мақолалар ёзиб, уларни тахаллус остида мухолифат ва чет эл сайтларида эълон қилиб борди.

Оқибатда нима бўлди? Каримов давридаги ноҳақликларни ёритган журналист Мирзиёев даврида ҳам хатарда яшамоқда. Махсус хизматдагилар унга демократия ва мухолифатни талаб қилиш аянчли оқибатларга олиб келишини кўрсатиб қўйиш ниятларидан ҳанузгача қайтишмаган. Абдуллаевнинг айтишича, у сиёсий элита ва ДХХ ичидаги яширин сиёсий курашларнинг қурбони бўлган.    

Мухолифат вакиллари ва мустақил иқтисодиётчилар ҳам ўз суҳбатларида Абдуллаевнинг фикрлари тўғри эканлигига ишора беришди. Улар ҳам ҳозирги ўзбек сиёсий элитасида пардаорти ўйинлари бўлаётганини эътироф этишди. Бир томондан, Каримов давридаги олигархлар ўз таъсир кучи ва мол-мулкини тиш тирноқлари билан ҳимоя қилишмоқда. Иккинчи томондан эса, либерал ислоҳотлар зарурлигига ишонган журналист Абдуллаев каби ёшлар демократик ўзгаришларни талаб қилишмоқда.  

Авваллари хавфсизлик хизмати ҳақида ҳеч қандай маълумот чиқмас эди. 2018 йилда Мирзиёев МХХнинг узоқ йиллик раҳбарини ишдан олди. Бироқ Абдуллаев давлат раҳбари бу тузилмага тўлиқ таъсир қилишига шубҳа билан қарайди.

“Мақолаларингизнинг мазмунига аралашмаймиз!”

“Бугунги Ўзбекистон – жадал ҳаракатдаги либерал давлат”. Ҳукумат республикани бутун дунёга айнан мана шу имижда танитишга уринмоқда. “Spiegel” журнали вакилларига Ўзбекистонда ишлаш учун вақтинчалик аккредитация берилган бўлса-да, Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган “ҳамроҳ” олмон журналистлари дастурдан ташқари яна кимлар билан суҳбатлашмоқчилигини билишга ҳаракат қилди. У журналистлардан маҳаллий суҳбатдошлар ҳақида имкони борича тўлиқ маълумот олишга роса уринди.

Би неча кундан кейин Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси “Spiegel” журналистларига бу борада: “Бу – ишингизга кўрсатаётган ташкилий ёрдамимиз холос. Мақолаларингизнинг мазмунига аралашмаймиз!” – деди. Шундан сўнг “ҳамроҳ”ларимизнинг бизга кўрсатаётган “кўмаги” бироз камайди.

Абдуллаев мамлакатда авторитаризмнинг модернизация бўлаётганини айтади. “Каримов давридаги кўплаб амалдорлар ханузгача ҳукуматда қолмоқда, улар ўз ролларини ўзгартириб олган холос”, – дейди журналист. Унинг айтишича, “Каримовнинг 25 йиллик диктатурасида Ўзбекистонни тиз чўктириш билан шуғулланганлар, Мирзиёев даврида республикани оёққа тиклаш билан “оввора” бўлишмоқда”. Журналист Ўзбекистонга узоқ йиллик диктатура ва изоляциядан қутилишгина ёрдам бериши ҳақида гапиради. Мирзиёев ҳам ҳудди шуни амалга оширишини айтмоқда.

У ҳукумат тепасига келгандан кейин ўзбек ширкатлари ва хусусий шахслар миллий валютани хорижий валютага нисбатан эркин конвертация қилиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Кўплаб мамлакатлардан, жумладан, Германиядан келаётган сайёҳлар Ўзбекистонга визасиз келиш имкониятига эга бўлишди. Солиқ ва божлар камайтирилди, хорижий инвесторларга хизмат кўрсатадиган алоҳида вазирлик иш бошлади.

Бугунги Тошкент кундан-кунга ўзгариб бормоқда. Абдуллаев “Тошкент-Сити” ёзуви туширилган узун девор бўйлаб кетаётиб, девор ортида катта қурилиш ишлари бошланганини айтади. Дарҳақиқат, девор ортида, Тошкентнинг қоқ марказидаги 80 гектарлик ҳудудда 22 қаватли осмонўпар бино, муҳташам меҳмонхоналар, офислар ва квартиралар қурилмоқда.

Мустабидга қўйилган ҳайкал

Машинада кетар эканмиз, Абдуллаев ўнг томонимизда кўриниш берган, диктатор Каримовнинг олтин суви билан ишланган ҳайкалига ишора қилиб: “Мана бу мустабид одамларни мунтазам қатағон қилди, одамлар эса унга ҳайкал ўрнатишди”, – дейди. Журналистнинг айтишича, ҳанузгача баъзилар унинг исмини шарифини айтмасдан, уни “биринчи президентимиз”, – дейишади.  

Иккинчи президент кўплаб ислоҳотларни бошлаб қўйган, лекин уларнинг аксарияти ниҳоясига етказилмаган. “Баъзи ислоҳотлар фақат қоғозларда қолиб кетмоқда”, – дейди Абдуллаев. Суҳбатимиз давмида журналист ҳаттоки хорижий инвесторларни ташвишлантираётган бир муаммо ҳақида оғиз очди.

“Мамлакат адлия ва суд тизим ислоҳ қилинмаяпти. Бу шароитда республикага кириб келаётган хорижий инвестицияларнинг хавфсизлигига ҳуқуқий кафолат борми?” – дейди Абдуллаев.

Абдуллаевнинг суди 2018 йил очиқ тарзда ўтказилди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мазкур суд жараёнини кузатиш имкониятига эга бўлишди. Журналист тергов пайти ўзи имзолаган “иқрорнома”лардан воз кечди, уларни МХХнинг: “Фарзандларингни ва оилангни ўлдирамиз”, – деган таҳдидлари ортидан имзолаганини айтди.

Судья Абдуллаевга қўланилган қийноқлар юзасидан тиббий экспертиза ўтказишни тайинлади. Бироқ экспертиза унга етказилган жароҳатлар юзасидан мужмал хулоса чиқарди. “Маҳбусга етказилган қийноқлар юзасидан Ўзбекистонда олдин экспертиза ўтказилмаган эди. Афсуски, якунда бу тадбир натижаси нольга тенг бўлди” – дейди Human Rights Watch вакили Стив Свердлоу. Чап қўлида қийноқлардан қолган ярани кўрсатар экан, Абдуллаев жисмоний тикланолмаганини, ҳали ҳануз ўтириш ва туришда қийналишини айтади.

Ҳаммасини изга тушириш ҳозирча кутилмаяпти

Журналист етти ярим ойлик ҳибсдан сўнг озод этилди. Бироқ у аҳлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилди. Чунки, ҳукмга кўра, у ҳокимиятни ағдаришга чақирган. “Каримов давридаги ҳукмлар билан таққосласа, бу нисбатан енгил ҳукм”, – дейди журналист. Ҳозирда Абдуллаев дераза ромларини сотиш билан шуғулланади. Суд ҳукмига кўра, у 1 августгача маошининг 20 фоизини давлатга тўлаши керак.  

Абдуллаев оқланишни истайди. Лекин бу жуда қийин бўлишини ҳам билади. Айни пайтда Мирзиёев ўнлаб сиёсий маҳбусларни ва исломий фаол деб таҳмин қилинганларни авф этди. Шу билан биргаликда мамлакатда шундай оғриқли мавзулар бор-ки, ҳукумат улар ҳақида оғиз очишни истамайди. Шундай мавзулардан энг каттаси – Андижондаги қирғин.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раҳбари Акмал Саидов бу борадаги саволларимизни асабий тарзда қарши олди. “Бу мавзу биз учун ёпилган. У исломий экстремистларнинг иши эди. Яна нима истайсиз биздан?!” – деди Акмал Саидов.

Қирғин гувоҳларининг айтишича, 2005 йил май ойида Фарғона водийсида юзлаб одамлар, шу жумладан, болалар ва аёллар отиб ташланган. Расмий хабарларда 187 киши ҳалок бўлгани айтилса-да, халқ орасида юзлаб одамлар ўлдирилгани гапирилади. Шу боис аслида қанча одам ўлдирилгани, уларни ким отгани, уларнинг ўлими учун ким жавобгарлиги ҳанузгача аниқ эмас.

“Менимча, Андижон қирғинининг мустақил суриштируви ўтказилмаса керак” – дейди Абдуллаев. Ўша пайтда Европа ҳукуматлари, шу жумладан Германия ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга нисбатан жазо чоралари эълон қилган эди. Бироқ кейинроқ бу чораларни ўзлари бекор қилишди. Чунки ўша пайтда Ўзбекистон қўшни Афғонистонга қарши урушда база сифатида керак эди.

Бундан фойдаланган ҳукумат Андижон қирғинига гувоҳ бўлган юзлаб кишиларни, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини қамоққа олди. Журналист Абдуллаев Каримов ҳукуматининг ана шундай жиноятлари ҳақида халққа хабар бериш мақсади билан яшади.

Қамоқхоналарда юзлаб мухолифлар қолмоқда

Абдуллаев билан суҳбатлашар эканмиз, унинг турмуш ўртоғи тез-тез телефон қилиб, қаердалигини ва омонлигини сўрайди. Чунки журналист икки йил олдин қамалаганида, у уч кун мобайнида дом-дараксиз йўқолиб қолган. Айни пайтда, Ўзбекистонда яна бир журналист ҳибсга олинганлиги журналистнинг аёлини янада ташвишга солмоқда. Абдуллаев озодликка чиққанига бир йил тўлган бўлса-да, ДХХ уни кузатишдан тўхтамаган кўринади. Чунки журналистнинг айтишича, ҳар замонда унинг уйи атрофида шубҳали автомобиллар пайдо бўлиб туради.

Бундай маълумотлар билан биргаликда Ўзбекистон ҳукумати BBC, Deutsche Welle каби хорижий оммавий ахброт воситалари сайтларини блокдан чиқаргани ҳақида хабарлар ҳам бор. Мана шундай бир-бирига тескари хабарлар борлигининг ўзи ҳам Ўзбекистонда бир-бирига зид ишлар амалга оширилаётганидан дарак беради.

Абдуллаев яна журналист бўлиб ишлашни истайди, бироқ маҳаллий ахборот воситалари у билан ҳамкорлик қилишни исташмайди. Шу сабабдан ҳозирча Абдуллаев ўз имконият ва иқтидорини бошқача йўл билан реализация қилмоқда: у диктатор Каримов режими томонидан ноҳақ ўлдирилган ва қамоқларда қолиб кетаётган мухолифлар ҳақида қўшиқлар ёзиб, уларни  YouTube каналига қўймоқда.

Журналист Абдуллаев жаноб Штайнмайердан тўрт кишини тезроқ озод қилишга кўмаклашишни сўради. У  қуйидаги тўрт кишининг исми шарифини бир қоғозга ёзиб берди:

1. Акром Малик, блоггер

2. Андрей Кубатин, олим

3. Искандар Худайберганов, фаол

4. Саид Абдулазиз Юсупов, ОАВга кўмаклашиш жамоатчилик жамғармаси раҳбари.

Қамоқда қолаётган бу каби инсонлар рўйхати анча катталиги аниқ. Human Rights Watch ташкилотининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида ноҳақ қамалган юзлаб кишилар бор. Мазлумларнинг аниқ сони ҳалигача маълум эмас.

Kristina Hebel (Christina Hebel)

Олмончадан Uzxalqharakati.Com таржимаси.

Асл мақола манзили: https://www.spiegel.de/politik/ausland/usbekistan-warum-bobomurod-abdullaew-den-reformen-von-praesident-schawkat-mirsijojew-nicht-traut-a-1269310.html

DER SPIEGEL – Германиядаги ҳафталик журнал. Журналнинг ҳафталик тиражи – 1,1 миллион нусҳа.Журнал 1947 йил 4 январда ташкил қилинган. Журналнинг веб сайти: www.spiegel.de

КРИСТИНА ХЕБЕЛЬ 1979 йилда Гамбургда туғилган. Бремен, Лондон, Гамбург, Люблин ваВаршавада журналистика ва сиёсатшуносликни ўрганган. SPIEGEL ONLINEда 2011 йил сентябрь ойидан эътиборан сиёсат бўлимида муҳаррир бўлиб иш бошлаган. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб Spiegelнинг Москвадаги мухбири бўлиб ишламоқда. Электрон почтаси: Christina.Hebel@spiegel.de

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube