Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилади

Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилади
36 views
29 May 2019 - 17:00

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинган.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, фармон билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури; Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Президент Фармонига кўра, тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади.

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

ЎХҲ ахборот бўлими