АҚШ: Агар архивлар очилса, арманлар турклар олдида кечирим сўраши керак бўлади

АҚШ: Агар архивлар очилса, арманлар турклар олдида кечирим сўраши керак бўлади
41 views
30 May 2019 - 18:44

Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Роналд Рейганнинг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Брюс Фейн «арманлар қатағони» ҳақида шундай дейди.

«Президент Рейганнинг буйруғи билан биз ўша пайтда тадқиқот ўтказган эдик. Ўша вақтга тегишли, Оврўпа мамлакатлари ва Усмонли Империяси (Ҳозирги Туркия) архивида сақланган турли хужжатлар билан танишишга муваффақ бўлдик. Бизнинг тадқиқотларимизга кўра арманларнинг «қатағон» ҳақидаги иддаолари асоссиздир. «Арман қатағони» ҳақидаги эртаклар арман тарихчиларининг уйдирмаларидир.

Ўша даврда империя ҳудудидаги барча этник ва диний озчиликлар ҳам туркларга берилган ҳақ ва ҳуқуқлардан тенг фойдаланганликларини унутмаслик керак. Юнонлар, арманлар, курдлар, черкезлар, сурянлар, араблар ва бошқа озчиликни ташкил этувчи халқлар вакиллари ҳукуматда юқори лавозимларни эгаллашган.

Биринчи Жаҳон уруши вақтида маҳаллий арманлар ватанларини сотиб душман тарафга ўтиб кетишди. Кавказ урушида арман ҳарбий қисмлари руслар билан елкама-елка жанг қилишди. Улар турк ва грузин қишлоқларини талашди, ёқишди ва бегуноҳ одамларни ўлдиришди. Натижада 2 миллионга яқин инсон ҳалок бўлди.

Шунга қарамай турк тарафи бизга ўз архивларидан фойдаланишга рухсат берди, лекин арманлар бундай қилишдан қатъиян бош тортишди.

Менинг фикримча, агарда биз бу архивларни очаолсак ҳақиқат юзага чиқади. У ҳолда тарихий ёлғон учун арманлар бутун дунё олдида, хусусан турклар олдида кечирим сўраши керак бўлади.»

Манба: https://qaynarinfo.az/ru/ssha-esli-otkroyutsya-arhivy-to-armyanam-pridetsya-izvinitsya-pered-turkami/?fbclid=IwAR0OAdcZCj5MlW32VFanoJPI87QTjeqVTClg6qaI-IjkhVVBJow4ZIkDfj4

ЎХҲ ахборот бўлими