Бу янгилик фақат терроризм ёки ИШИД ҳақида эмас

Бу янгилик фақат терроризм ёки ИШИД ҳақида эмас
17 views
30 May 2019 - 23:33

Бу янгилик фақат терроризм ёки ИШИД ҳақида эмас. Бу давлатчилик ҳақида ҳам.

Давлат, қаерда бўлишидан қатъий назар, ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашни зиммасига олгани учун ҳам давлат ҳисобланади. Хавфсизлик масаласида мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги сиёсат ҳозиргача “инфантилизм” билан характерланган. (“Ўз уйингни ўзинг асра”, “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам ҳам бўлмаймиз”, “Ҳеч кимга бермаймиз сени” қабилидаги тўлиқсизлик комплекси кўринишлари).

Суриядаги оилаларнинг қайтарилиши Ўзбекистоннинг давлат сифатида ўзига кўпроқ ишонаётганини кўрсатади. Бу оилаларни қайтариш керакми, керакмасми, деган масалада негатив кўп бўлиши табиий. Бу баҳслар ҳозир ҳамма жойда бор. Аммо Ўзбекистоннинг мисоли Қозоғистонникидан ёки Европа давлатлариникидан фарқли. Яқин ўтмишда аҳолининг диндор қатламига нисбатан давлат сиёсати қандай бўлгани назарда тутилса, бу ўзбеклар учун миллий ярашув масаласи ҳамдир.

Бу оилаларнинг Сурияда қолиши, биринчидан, уларни Ўзбекистонга қарши пропаганда воситасига айлантиради, иккинчидан, давлатнинг салбий имижи шаклланишига хизмат қилади, холос.

Катта плюс.