Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими А.Вахобов ва унинг қўл остидаги мансабдорларнинг кирдикорлари

Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими А.Вахобов ва унинг қўл остидаги мансабдорларнинг кирдикорлари
102 views
02 June 2019 - 21:27

Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар. Бизнинг Наманган вилоятига оид мақолаларимизга фикр ва мулоҳазаларингизни билдираётганларингиздан бағоят миннатдормиз!!!. Бефарқ бўлмаган халқимиздан Аллоҳ рози бўлсин!!!.

Демак : Наманган вилояти Учқўрғон тумани хокимининг фақат пулни ўзлаштириб олмаётганлиги ва унинг шериклари ва пул берадиган жойлари бор деб фикр юритаётган, комментария қолдираётган муштарийларимизга шуни айтмоқчиманки , сиз ҳақлисиз. Албатта шунча ишни танҳо ўзи амалга оширолмайди.

Улар уюшган жиноий тўда деса ҳам бўлаверади. Чунки агар Иқтисодиёт коллежи ётоқхонасига жойлаштирилган кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар ётоқхонасининг ахволини текшириш учун келган депутату бошқа амалдорлар фақат хайфсан билан чекланмасдилар. Хатто вазиргикка ҳам маълумот берилмаган деб ўйлашимиз мумкин. Агар вазирлик идоралари хабар топганида тафтиш ўтказмасмиди?

Демакки ҳоким Ваҳобов уларнинг ҳам оғзини мойлаган. Бу фақат хайфсан билан чекланадиган важ эмас. Ахир у ерда яшашадиган 60 та оила тақдири кетяпти. Шу яқин орада яни бу йил 20 май куни Президент Маслахатчиси Турсунхон Худайберганов ётоқхонани ўрганиб чиққан. У келмасидан олдин эса туманда росса иш қизиган. Кўча кўйлар , ободонлаштириш ишлари , ётокхона кўз бўямачилик учун қўйилган техника воситалари билан тўлдирилган. Яъни музлатгич , овқат иситкичли печка (микроваль. печка)лар , ва ҳоказо.

Ҳоким ҳамма нарсалар билан тўлиқ таъминлаганмиз деб кўзини бўяб юборган. Хўш шуларнинг барига Худайберганов ижобий бахо бериб кетибдимикин?

Эртаси куни эса бу техник воситаларни йиғиштириб олган. Ўша ётоқхонада яшаётган оилаларнинг ҳеч қайсисида қарор йўқ. Фақат фармойиш билан яшашяптилар. Аслида хар бир оила учун қарор чиқарилиши лозим эди. Ноқонуний бўлгач уларнинг ҳеч бирига қарор чиқариб берилмаган. Фармойиш муддати эса 3 йил. Ҳалиям Иқтисодиёт коллежи ҳисобида турибди. Қарабсизки оилалар 3 йилдан кейин кўчада қолади деган гап бу. Қойилмисизлар. Бундай кўзбуямачиликлар яна қайси туманларда бор экан деб ўйлаб қоласан киши. Наҳотки шу ногиронларнинг яхши яшашга хақлари йўқ? Наҳотки номига тафтиш ўтказиб кетишадилар? Расмиятчилик учунми? Халқни ким эшитади? Фақат президент ишлаши керакми? Нима бу президентга собатажми? Халқ қандай тушунсин? Қани ким жавоб бера олади?

Хокимнинг жонкуяр ва хақиқий содиқ ўринбосарлари хар тарафлама хизмат қилишадилар. Чунки ўзлари ҳам манфаатдорда.

Бобур Туламирзаев – Иқтисодиёт масалалари бўйича ҳоким ўринбосари.

Сардор Турсунов – ўқув ишлари бўйича ҳоким ўринбосари.

Умид Жураев – Инновация бўйича ҳоким ўринбосари.

Козим Акрамов – Қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари. Шу жойда эслатиб ўтиш керакки Козим Акрамов ўша кам таъминланганларга ажратилган ётоқхонанинг 1-қават , ер тўласи ва 12 сотих ер майдони билан берилган Сан. Ноз фирмаси ва Сардор фирмаси бошлиғининг жияни ҳисобланади. Ҳаммаси бир бирига занжирдек уланган.

Бизга етиб келган яна бир хабарга кўра ҳокимликдаги ишчилар кечасигаям қолиб қайтадан хужжатларни тайёрлаш билан машғулмишлар. Чунки текшириш келса иш силлиқ кетиб вазиятдан чиқиб орқаси тоза бўлиш керакку.

Энди масала мақолани тарқатаётган халқпарварларга келсак. Бу пост фейсбук юзини кўриб бошлаган айрим юртдошларимизга хар турли ёзишмалар , кела бошлаган. Эмишки пост тарқатаётганлар ватанпурушт ва кўролмайдиган хасадгўйлармиш. Ҳатто илон ва капалак тўғрисидаги ривоятли роликни юборишган. Шу ерда бир савол туғилади. Бу ишлар кимнинг иши деб ўйлайсиз. Албатта ҳоким буваларимиз тарафиданда. Чунки у ўзи яшаб турган аҳолисини ҳам қўрқитиб таҳқирлаб тураркан. Бизга ўтган сафар жабирдийдалардан келган маълумотларда “Шу даража ифлос ҳокимимиз. Ҳатто ҳоким ётоқхонада яшовчи ногирон эркак одамнинг чекиб турган сигарасини башарасига отган , агар кимда ким шикоят ёки норозичилик билдирса шу зоҳотиёқ ётоқхонадан чиқиб кетишини бод бод эслатиб тураркан ” деб айтганида тўғриси кўпиртиряпти деб ўйлаганмиз.

Аммо у одам хақ бўлиб чиқди. Ҳаддан ташқари нафсига берган ҳокимлигини яна агар қамаладиган бўлсагина бошқа жабирдийдалар хам кўрсатма беришлигини айтган. Бўлмаса қўрқамиз бошимизга бало ёғдиради дегандилар. Шунчалик узоқда юрган одамларга таҳдид қилиб турган одамдан нима кутса бўлади. Қани айтинг?

Буларни назорат қиладиган Республика ДХХси нимага шу пайтгача чора кўрмаяпти. Халқнинг ишончини йўқотмаяптимикин? Комментарияда адлия маслаҳатчиси бонг уриб гапаётганди , биз халқ биланмиз деб. Қани адолат ? Қани ҳақиқат? Ким халқни ҳимоя қилади? Шундай зулмкорларнинг қўлида яна қанча йил халқ жабр кўради? Халқ илтимосига кўра туман ва вилоятдан эмас Республика ДХХ ва Вазилик , Прокурора ходимлари , мулозимлари текширишини талаб қиламиз. Умидамиз фақат ва фақат сизлардан!!!

Таҳририятимизга келган мактуб