Депутат ёки партия

Депутат ёки партия
62 views
03 June 2019 - 11:32

ДЕПУТАТ ЁКИ ПАРТИЯ

Мулоҳаза учун шахсий фикр.

Нотўғри талқин қилиш йўқ!

Ҳамма депутатларни ва Партияларни тарқатиб юбориш (тугатиш) керак шекилли. Парламентни жаҳон даражасида икки палаталик қилинганидан ҳеч қандай наф бўлгани йўқ.

Қонунлар ҳам, қарорлар ҳам қайсидир вазирлик, қўмита, органлар томонидан чуқур ўйламай таклиф қилинаяпти. Депутатлар ҳеч қандай иккиланишсиз, ўйламай таслиқлаб қўйишмоқда.

Қайсидир каттаконни фарзанди ёки жияни томонидан таклиф илгари суриш одатий ҳолга айланиб бўлди. (Аслида жаҳоннинг ривожланган давлатлари қонун қоидаларидан ўғирлик) ҳамма депутатлар ҳеч қандай қаршиликсиз ихтиёрий-мажбурий тасдиқлаб қўйишмоқда.

Қонун ва қарорларни аҳоли турмуш даражасидан, яшаш шароити, менталитетидан келиб чиқиб қабул қилиш керак деб ўйлайман. Ўзбекистондаги вилоятлар ҳар хил иқлим ва шароитдан иборат. Кўп қонун ва қарорлар фақатгина Тошкент шаҳар, яъни Пойтаҳт шароитидан келиб чиқиб қабул қилинмоқда. Кўплаб вилоятлар, туманлар бунга тайёр эмас!

Партияларни нуфузи умуман тушиб кетган, депутатлар аксарияти нима иш қилаётганини ҳам тайини йўқ. Айримлари бор, лекин ёлғизланади ёки оқимга қарши шижоати етмайди!

Ҳамма партиянинг дастури деярли бир хил. Янги партиялар ташкил қилиш керак. Ҳокимиятларга бўйсунмайдиган мустақил бўлиши керак. Шунингдек даҳлсиз бўлиши керак. Бу эса унутилди!

Илгарилари обкомпартиядан, депутатлардан ҳокимлар чўчиб турган, ҳозирчи керак бўлса қўлида қўғирчоқ қилиб ўйнатаяпти. Чунки ҳоким айтган одам депутат бўлади. Партиялар ҳам номзод беришда, маддох, пули кўп, арава қайси томонга юрса юрадиган, турланиб тусланадиган номзодларни бераяпти.

Кенгаш раиси халқ ичидан бўлиши шарт! Ўзиникини ўзи мақуллайдиган раҳбарлар ҳам ҳоким ҳам кенгаш раиси бўлса партия ва депутатларни нима кераги бор? Қанча-қанча депутатлар давлат ҳисобидан боқилади?! Қайси жойда депутат халқга берган ваъдасини бажарди?! Депутатлар, партиялар мустақил бўлмас экан, тугатиш керак!

Илҳомжон Олимжонович Қосимов