“Озодлик” мухбири Ўзбекистонга киритилмади

“Озодлик” мухбири Ўзбекистонга киритилмади
103 views
05 June 2019 - 16:02

“Озодлик” радиосинг Москвадаги мухбири, Россия ватандоши ва таниқли тарихчи 45 яшар Умид Бобоматов Ўзбекистонга киритилмади. У 4 июнь куни Москвадан Тошкентга учиб келган эди. Бобоматов бу ҳақда ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ҳабар қилди.

“Элтуз” мухбирига воқеа юзасидан интервью берган Бобоматов уни аввалига Тошкент аэропортидаги ўзбек чегарачилари тўхтатгани, ва ортига қайтариб юборгани, кейин эса Россия ФСБ ходимлари Москва аэропортида уч соатча ушлаб ўтирганини айтди.

Бобоматовнинг Элтузга билдиришичаТошкент хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан тўхтатилиб кейинги рейс билан Москвага учиб кетишга мажбурланган. Бу борада изоҳ сўраган Бобоматовга Тошкент расмийлари бир парча қоғоз беришган.

Умид Бобоматов Озодликка қарши расмий Тошкент тарафидан бошланган обрўсизлантириш кампаниясидан кейин Ўзбекистонга киритилмагани илк журналистдир.

Бундан олдин Озодлик мухбири Ноа Такер Ўзбекистонга ҳизмат сафари билан борганида монелик қилинмаган эди.

Ўтган йили Озод Европа/Озодлик радиоси вице-президенти ва бош муҳаррири Ненад Пежич 28 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, хусусан президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов билан учрашгани маҳаллий матбуот тарафидан ижобий ëритилган эди.

Бобоматовнинг ўзи Каримов давирда ҳам Мирзиëев иқтидорга келганидан кейин ҳам Ўзбекистонга бемалол сафар қилиб юрган эди.

Озодлик радиоси 2005 йил декабрига қадар Тошкентда ўз мухбирлик бюросига эга бўлган. Радио дунëнинг 28 тилида хабар ва таҳлиллар тарқатади.

Манба: Eltuz.com