Бу инглиз мактабидан бир эмас, иккита Нобель мукофоти лауреати чиққан

Бу инглиз мактабидан бир эмас, иккита Нобель мукофоти лауреати чиққан
55 views
05 June 2019 - 16:58

Кеча қизимнинг мактабидан ота-оналарга Ҳайит ҳақида хат берилган экан. Бундан бехабар, мактаб директорига учрашдим.

Эртага қизим Ҳайит қилиб, дам олса бўладими, дегандим, директор аёл (инглиз), менга Исломий ой тақвими, астрономик ҳисоб-китоб, уламоларнинг фатвоси-ю, ньюанслар ҳақида гапириб кетди. Масжиддан хабар кутиб ўтирибмиз, сизларга билдирамиз, деди.

Ҳайит эълон бўлиши билан эртага таътил, деган хабар ҳам келди. Фақат мусулмонлармас, бутун мактаб дам олди.

Бу инглиз мактабидан бир эмас, иккита Нобель мукофоти лауреати чиққан. Мактаб шулардан бирининг номида.

Ҳайит муборак!

Паҳлавон Содиқ