Деҳлидаги Пурана Қила ёки Қальаи Кўхна, Динпаноҳ.
У 1533-1538 йилларда Бобурий ҳукмдор Ҳумоюн Мирзо даврида Деҳлининг марказий майдонида қурилган.
Булар ҳам Темурийларнинг авлоди. Уларнинг қонида қурилишларга орзу-ҳавас, тенгсиз истак-майл бор ва улар жуда ҳам бетакрор, юксак дид, меъморий-бадиий ечимлар билан қурилган. Маҳобатли иншоот. Ҳозиргача ҳаммани лол этади. Бу иморатлар аслида маънавият кўзгуларидир.