Аслида гап радиода ҳам эмас…

Аслида гап радиода ҳам эмас…
21 views
08 June 2019 - 8:30

Озодликнинг Россиядаги мухбири Умид Бобоматовнинг мамлакатга киритилмаганига ҳеч тушунолмадим. Бу журналистни Россиядаги меҳнат муҳожирларимизнинг муаммоларини ёритиб борувчи инсон сифатида билишади кўпчилик. Унинг мамлакатга киритиламагани сабаби нима? Журналистик фаолиятими? Озодлик радиосида ишлашими?

Журналистик фаолиятида мен бир муаммо кўрмаяпман. У ҳолда бизникилар озодликка қарши жиддий уруш очганга ўхшайди. Аслида гап радиода ҳам эмас. Ишоратлар умуман бошқа томонга етакламоқда. Менимча кўпчилик аллақачон тушунди…

Абдуллаев ўрнига Азизов тайинланганди яқинда. Мана шу ўзгаришдан сўнг воқеалар янада шиддатли тус олгандек гўё.

Замир Малик