Монополия ёки баъзи амалдорларнинг юртга келтирган зиёнлари

Монополия ёки баъзи амалдорларнинг юртга келтирган зиёнлари
81 views
12 June 2019 - 9:57

Монополия ёки баъзи амалдорларнинг юртга келтирган зиёнлари

Биринчи қисм

Ўзбекистон иқтисоди ривожида асосий тўсиқ бу ҳар бир соҳа бирор амалдор томонидан монополиялаштириб олинганлиги.

Янги мустақил бўлган йиллари бизнинг туман аҳли Россияга деҳқончилик маҳсулотлари экспорт қиларди, давлатдан бир сўм кредит олмай, ҳеч қандай ёрдам олмай. Ва Россиядан Ўзбекистон учун керакли ўрмон хўжалиги маҳсулотлари олиб киришарди. Шунинг орқасидан одамлар ўз-ўзини иш билан таъминларди. Кейин Россиядан ёғоч материаллари олиб киришни қайсидир амалдор ўз қўлига олди ва қолганларга амалидан фойдаланиб тақиқлаб қўйди.

Кейинроқ эса қайсидир амалдор Россияга деҳқончилик маҳсулотларини олиб боришни монополиялаштириб олди. Қолганларга тақиқлади, помидор нархи таннархини қопламай қўйгач одамлар деҳқончиликни йиғиштириб Россияга мардикорчиликка кетишди.

Фарқини қаранг, бир пайтлар Россияга савдогарлик қилгани борганлар ўз шахсий манфатини ўйлаган амалдорлар томонидан чиқарилган қонунлар сабаб мардикорчиликка боришга мажбур. Бу бир туман мисолидаги гаплар. Ўзим бир пайтлар Оренбургда божхона бўлими ёнида ишлаганман.

Ўша оддий деҳқонга тақиқланган деҳқончилик маҳсулотларини қайсидир амалдорга қарашли болалар деҳқондан деярли бекорга олиб йўлини қилиб олиб келиб сотишяпти. Узоқ йиллар давомида ўзбек деҳқонлари Россия бозорида ўз ўрнини топиш учун курашди ва топгандиям. Ўзининг шахсий манфаатларини ўйлаб юрт манфаатларига тупурган бир амалдор деб Россия бозоридаги ўрнимиз йўқотилди, Ўзбекистонга кирадиган валюта тушуми камайтирилди.

(давоми бор)

Акмал Андижоний