Ким жосус?

Ким жосус?
26 views
14 June 2019 - 6:00

КИМ ЖОСУС?

Бугун машъум “Гвардейский” ертўласида қийноққа солинаётган журналист Саид Абдулазиз Юсупов расмий ҳужжатларда “фирибгарлик”да айбланаётган бўлса ҳам, парда орқасида унга қўйилаётган айблардан биттаси “Туркия фойдасига жосусликдир”.

Бу айбловни уйдирган ДХХнинг 2-нчи одами генерал Ботир Турсуновнинг қўлида битта “далил” бор, бу ҳам бўлса, Саид Абдулазизнинг Туркиянинг Миллиятчи Ҳаракат Партияси (МҲП) раиси Давлат Бахчали билан тушган сурати.

Бу сурат шу қадар хавфлими?

Расмдаги Давлат Бахчали ким?

Туркия Буюк Миллат Мажлиси (Парламант)да 49 та миллатвакил(депутат)и бўлган партия лидеридир. У мухолифатда бўлишига қарамасдан миллий масалаларда Тойиб Эрдўғоннинг “Адолат ва Қалқинма Партияси” билан “Жумҳур иттифоқи” тузган бир сиёсатчидир. Яъни бугунда Туркия Президентига энг яқин сиёсaтчидир.

Мана бу суратда Д. Бахчали Туркия президенти Р.Т. Эрдўғон билан ўтирибди.

Бу иккита суратда Д. Бахчали Қирим татарлари лидери Мустафо Жамил ва ўзбек мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан Страсбургда Турк миллиятчилари Қурултойида акс этган.

Мана бу суратда эса Д. Бахчали ундан интервю олмоқчи бўлган ўзбек журналисти Саид Абдулазиз Юсуповни қабул қилгани акс этган.

Хўш айтингчи, ўртоқ Ботир Турсунов, МҲП лидери Давлат Бахчали билан расмга тушган бошқа инсонлар ҳам Туркия жосусларими сизнингча?

Ёки Турк дунёсидан нафрат қилиб, руснинг оёғини ялаётганларми жосус?