Соғинганим лабларинг

Соғинганим лабларинг
21 views
14 June 2019 - 10:02

 

 

        СОҒИНГАНИМ ЛАБЛАРИНГ…
 
Юрак ютиб айта олмадим,
Лолалардан олдим илк бўса.
Менга нечун, нечун бу қийноқ?
Соғинганим лабларинг бўлса.
 
Тафт берасан туйғуларимга,
Юрагимга ураман теша.
Ҳузурингда шамдай қотаман,
Сен куласан кўриб ҳамиша.
 
Аста-секин ёнавераман,
Қисқараман пойингга тамон.
Сен тинмайин сўзлайверасан,
Оламда бир ўзингдай ҳамон.
 
Лабларингдан тўкилган сўзлар
Чўғдай тушиб ювар танимни.
Ахир мумдай эриб кетаман,
Товонингдан излаб жонимни.
1985 й.
 
 
Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби,
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил
facebook.com