Муҳаммад Солиҳ билан учрашув бадали

Муҳаммад Солиҳ билан учрашув бадали
56 views
16 June 2019 - 0:09

Мен Туркияга борганимда Муҳаммад Солиҳ билан учрашиш истагини билдирдим… Даставвал ризолик ўрнига чуқур сукут жавоби бўлди…. Ва ниҳоят мен қийаолмайдиган дўстлари орқали кўришишга муваффақ бўлдим.

Шунда Солиҳ “Сизни ҳам бизнинг номимиз остида бадном қилишларидан асрамоқ истадик… Шу дийдор сабаб сизга заҳмат етказилса, бизнинг дилимиз оғрийди” дедилар… Тушган суратимизни “Эълон қилмасангиз, тинч бўласиз” дея маслаҳат бердилар… Мен китобларидан сўраганимда “Сизга зиён тегмасин” деб унамадилар…

Сўраверганимдан кейин 2-3 та шеърий китобини бердилар… Лекин барибир хайрлашаётганимда “Тўғри тушунасиз, китобларни қолдириб кетинг… Бу сизнинг хафвсизлигингиз учун…” дедилар…. Кўнглим оғриб, китобларни олиб стол устига қўярканман, “Шеъриятда нима гуноҳ?” деб қўйдим… Ва ниҳоят шоир ва сиёсатчининг бу қадар безовталиги сабабини бугун Маҳмуд Ражаб ва… Саид Абдулазиз мисолида кўриб турибман….

Тўғри, мен Саид Абдулазизни илгари танимаганман. Аммо унинг “иши” сиёсий деган ўйимдан қўрқаман…

Малоҳат Эшонқулова