Давлатимиз мустақил бўлиб ҳам одамга ўхшаб яшолмасак

Давлатимиз мустақил бўлиб ҳам одамга ўхшаб яшолмасак
25 views
17 June 2019 - 7:00

СССР пайтида газимиз Уралга қараб кетганди. Оллоҳга беадад шукрлар бўлсинки давлатимиз мустақилликка эришди. Эндичи, газимиз қаерга кетаяпти ?!

Давлатимиз мустақил бўлиб ҳам одамга ўхшаб яшолмасак. Ўзи одамзодни умри қисқа бўлса, одамзод тугул дунё қанча туради, Оллоҳга маълум.

Шундай экан, қишлоқдаги Ўзбек хотин-қизлари ҳам кун кўрсин. Бир умр таппи қилиб ўтади. Бечоралар газни кўрмай ўтиб кетишади бу дунёдан.

Давлатимиз мустақил бўлганлигини фақат амалдорлар ҳис этиши керак эмас.

Қуйи қатлам Халқ ҳам давлати мустақил бўлганлигини чуқур ҳис этиши керак.

Халқ тушунмай қолди, СССР тузумида ҳам газни кўрмади, давлати мустақил бўлиб ҳам газни кўрмаса. Бу нима аҳвол ?

Биз ҳукумат бошида туриб, давлатимиз мустақиллиги СССР тузумидан 100 чандон яхшилигини халққа кўрсатишимиз керак.

Лекин доим халққа баланд-парвоз гаплар билан алдаб келаяпмиз. Эртага, эртадан кейин деб. Эртага халқ бизга ишонмайди.

Шундай экан, ҳозир ҳам кеч эмас, вазиятни ўнгласак бўлади, халқни манфаатини ўйлаб.

Гапим сўнгида айтмоқчиман-ки, пулга қараб қочмайлик, халққа қараб қочайлик. Шундагина халқ биздан рози бўлади.

Саидкамол Бурхонов