Болаларимизнинг Қуръон курсларида ўқишга ҳақлари бор

Болаларимизнинг Қуръон курсларида ўқишга ҳақлари бор
33 views
17 June 2019 - 17:03

Бутун дунёда болажонлар учун масжидлар қошида ёзги таътил пайтида ойлик “Қуръон курслари” очилади.

Бутун дунёда очилади.

Қозоғистон, Қирғизистонда ҳам ҳар йили очилади.

Ўзбекистонда эса йўқ.

Нимага ўзбек мусулмон болажонлари ёзги курсларда Қуръонни ўргана олмайди? Нимага? Давлат одамлари нима учун бунга рухсат бермайди, нимага Мусулмонлар идораси ташаббус қилиб, идора ходимлари охирати учун ҳаракат қилмайди?

Бутун дунёда бўлаётган нарса нимага бизда бўлмаслиги керак? Бунинг нимаси хавфли, ҳукумат одамлари нимадан хавф қиларкин?! Билмайман.

Бироқ, бизнинг болалар ҳам бутун дунё болалари каби хеч бўлмаса ёз ойларида Қуръон курсларида ўқишга ҳақлари бор.

Маъсум болажонларимиз ҳуқуқларини поймол қилманг!

Ҳамидуллоҳ Беруний