Нега шеър ўқиганга ё бола туққанга машина бераверяпмиз

Нега шеър ўқиганга ё бола туққанга машина бераверяпмиз
77 views
19 June 2019 - 11:25

Нега шеър ўқиганга ё бола туққанга машина бераверяпмиз?! Кулгили ва ачинарли эмасми?!

Бу ишимиз машинага кетадиган пулдан қандай унумли фойдаланишни билмаслигимизданми? Ёки маддоҳлик ва тарғиботни муносиб тақдирлашда бошқа услублар самаралироқ эканини англамаслигимизданми? Муаммонинг илдизи чуқур.

Ўзбекистондаги тарғибот машиналари эскиган. Миллий мафкурада миллатни бирлаштириш қуввати йўқ. Қўрқманг, аслида истасамда, миллий мафкура ислом булоғидан сув ичсин, демоқчи эмасман.

Жуда бўлмаганда Амир Темур тимсолида улуғ давлатчилик ғоясини ёки Улуғбек, Беруний ва Форобийлар тимсолида илм-маърифат ғоясини миллий мафкура сифатида ишлаб чиқилса бўлмайдими? Ғояси, мақсади йўқ майда миллат сифатида қачонгача хор ва залил яшаймиз?

Мубашир Аҳмад