Бу қайтар дунёми…

Бу қайтар дунёми…
77 views
25 June 2019 - 11:08

Гарчи ўзим муддат ўтирмаган бўлсамда, Шайхалининг 33, 49 ёнидаги яна бир қатор жойлашган зоналарига, Тошкент Қуйлиғидаги “Сан Город”ига йиллар давомида қатнайвериб, мент “оёқ”лардан малява олиб кирдириб олиб чиқартиравериб, греф киргизавериб ментларни қанчалик оч, ҳатто битта сегарет учун сенга хизмат этишини яхши биламан.

Тожикистонлик маҳкумнинг уйидагиларини жўртага чақиртириб, бечора яқинлари кўтариб келган озиқ-овқатларни зона дубаклари олиб свиданияга киритмасдан ортга қайтариб юборганларига гувоҳ бўлганман.

Энди манави лахангларнинг бирига умрбод қамоқ жазоси берилди, яна ортидан бошқалари ҳам бирин кетин жазони ўташ муассасаларига боришмоқда.

Мени таажжублантиргани, нима учун ментлар зонаси билан МХХ зоналари алоҳида этилди.

Табиийки МХХ кўчада шохдор бўлиб у мент бўладими, косибми, қассобми ёки амалдор орқасидан келса тепиб олдидан ўтса сузаверди.

Шунинг учун ментлар МХХни зонада “крайный” этишган ва охир оқибат жазони ўташ зонларини иккитага айириб қўйилди.

Нима учун булар “Жаслиқ” зонасига жойлаштирилмаяпди? Давлат хиёнатчилари жойи ўша Қорақалпоқда эмасми?!

Бу газандаларни ҳам яқинлари бор албатта, улар ҳам мен каби уловга миниб, сўнгра поезд ёки автобусга чиқиб ўз яқинларини кўргани тўрваларини оқ қант, туалет ашёлари ва озуқ овқатларга тўлдириб, зонага ариза ёзиб, свиданкага кириб чиқиш учун кунни иссиғида туриб, азоб еяётгандурлар.

Қайтар дунё деб шуни айтсалар керак, хойнахой.

facebook.com