Хоинларми ёки қаҳрамон

Хоинларми ёки қаҳрамон
115 views
26 June 2019 - 12:22

ХОИНЛАРМИ ЁКИ ҚАҲРАМОН??!!

Ўтган асрда бу фотосурат жуда машҳур эди, суратдаги бу икки шахс – Қорахон Сардоров ва Муқим Султонов – туркман келиб чиқишли, аммо Тожикистон ССР да колхоз тизими ҳамда истиқлолчиларга қарши курашда фаол хизмат қилган эдилар.

Бу хизмат “Лақайлик Наполеон” исмли Иброҳимбек Чақабой ўғлини советларга тутиб бериш билан эъзозланар эди. Улар 1931 йил июлида ушбу мужоҳидни Кофирниҳон бўйида ярадор ҳолатда иттифоқга топширишган ва шу хизмат туфайли бир умр энг эъзозли мартабаларда яшаб ўтишган.

Фотосурат СССРнинг энг яхши ўғлонлари тушган галереяда ўз ўрнига эга бўлган. Аммо Насриддин Назаров ва бошқа баъзи собиқ қўрбошилар Иброҳимбек ўз ихтиёри ва касаллиги туфайли таслим бўлган дейишади.

Манба: Насриддин Назаров. Иброҳимбек Лақай. 2006.

facebook.com