Тилагим, у кунлар қайтмасин

Тилагим, у кунлар қайтмасин
119 views
27 June 2019 - 17:26

Матбуот биринчи, иккинчи ва учинчи ҳокимиятнинг қўлидан мукофот олишни бошлаган пайт тўртинчи ҳокимият бўлишдан тўхтайди. (Шўролардан қолган хурофот удум, осонликча йўқолмайди).

Журналистларга бир марталик мукофот бергандан кўра, узоқ муддатда матбуотнинг ҳокимиятдан кўпроқ ва биринчи навбатда, моддий мустақил бўлишига кўмаклашадиган ислоҳотлар керак. Сўз эркинлигисиз муҳитда қалам тебратиш қанчалик машаққатли, хавфли ва кўпинча абсурдлигини яқин ўтмишда шу соҳанинг нонини еган одамлар яхши билади.

Медиа монополиялар, у хоҳ давлатники, хоҳ тижорий бўлсин, сўз эркинлигига тўғридан-тўғри таҳдид. Ўзавтосаноат ёки Ҳаво йўллари монополияси ҳақида ёзганда, матбуотдаги монополияни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Бўлмаса, мажбурий обуна масаласида бўлгани каби, ҳокимиятдагиларга журналистларни икки хил стандартда айблаш осон бўлади.

Ўтган йилларда медиа контент хабарга ўхшаган, аммо хабарчиликка мутлақо алоқаси бўлмаган нарсалар билан алмаштирилди. Журналистика касб сифатида тугатилди.

Тилагим, шу кунлар қайтмасин.

Байрам муборак!

Паҳлавон Содиқ