Рафторидир

Рафторидир
59 views
28 June 2019 - 11:47

 

 

    РАФТОРИДИР

Йигит кўнглин шайдо қилган,
Отнинг кўрки, рафторидир.
Эл-улусни кўкартирган –
Мардонларнинг гуфторидир.

Ўнгга боқиб, изинг кўзла,
Хуш сўзинг де, қаҳринг гизла,
Сўзлай олсанг, сайлаб сўзла,
Халқ ёмоннинг безоридир.

Дам ғанимат, умр қолмас,
Ажал етса, чора бўлмас,
Не келарин одам билмас,
Барчаси Ҳақнинг коридир.

Ўтар даврон, бермас солим,
Ҳар кимга ҳам этмас чолим,
Мунда навбат сурса золим,
Эрта Ҳақ ғариб ёридир.

Ўз эркимда сўз демасман,
Ризқ Ўзидан – ғам емасман,
Жаҳонда ҳар ишдан ёмон,
Бир мўминнинг озоридир.

Англамас онгга келмаса,
Сирлашарга ёр бўлмаса,
Эл-кунда қодир бўлмаса,
Сўз ҳам не дардга доридир.

Махдумқули, сен дамба-дам,
Охират сари ур қадам,
Яхши-ёмон барча одам,
Ажалнинг гирифторидир.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com