Ўрта Осиёлик халқлар орасида душманлик кайфиятини ёқиш қайси тожикистонлик тарихчи ёки олимларга керак бўлмоқда

Ўрта Осиёлик халқлар орасида душманлик кайфиятини ёқиш қайси тожикистонлик тарихчи ёки олимларга керак бўлмоқда
92 views
29 June 2019 - 8:00

ЎРТА ОСИЁЛИК ХАЛҚЛАР ОРАСИДА ДУШМАНЛИК КАЙФИЯТИ ЁҚИШ ҚАЙСИ ТОЖИКИСТОНЛИК ТАРИХЧИ ЁКИ ОЛИМЛАРГА КЕРАК БЎЛМОҚДА ЎЗИ!!!

Ўзбек билан тожик икки хил тилда сўзлашадиган битта миллатдирлар, Дини, қадриятлари, тўй-у маракалардаги маросимларигача бир-бирига уйғун бўлган бу халқлар Марказий Осиёнинг энг сўлим манзилларида қадимдан яқин қўшни бўлиб яшашлари ҳам бежиз эмас. «Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди. Бизнинг муқаддас динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Қувончу ташвишларимиз, тақдиримиз муштарак. Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак»
Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистон Республикасининг президенти

* * *
Ўзбекистон Тожикистонга дўстлик қўлини чўзиб, икки мамлакат биродарлигини қайта тиклаганидан, сиёсий барқарорлик қайтадан ўрнатилаганидан жудаям хурсанд бўлдик. Аллоҳим бу халқларнинг биродарлигини абадий қилсин.

Аммо, бу каби илиқ дўстлик кайфияти Тожикистон Республикасидаги баъзи бир орийпараст сиёсатчилар ва тарихчи олимларига ёқмаяпти шекилли, Ўзбек миллати дўстлик қўлини чўзсаю, Тожикистон Республикаси таълим тизимидаги тарих дарсликларида ҳали онги энди уйғонаётган 6-синф болаларига “ТОЖИКЗАМИН” (ТОЖИКЛАР ВАТАНИГА ДАХЛДОР ҲУДУДЛАР) номи билан бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари “Тожикзамин” қилиб тавcифланса, нима энди бу кетишда 30 йиллардан кейин Тожикистонда тарбияланиб чиққан кадрлар, Ўзбекистонлик қардошлари ва биродарлари билан ер мулк талашиш ўйини ўйнайдими. Бу менинг ерларим, сен келгиндисан деб.

Одатдагидек Ўзбек ва Тожик миллати орасидаги қирпичоқликни “ТАРИХ ИЛМИ” ниқоби остида фалцификация қилиб уюштирган раҳнамолар бир вақтлар Рус Империяси Туркистонни ўз ўзини гўштини ейишини томоша қилгандек томоша қилишадими.

Халқлар орасини бузадиган бунақанги фитначи олимларни танитиб қўяйлик, инсонлар бир кўриб хулоса чиқарсинлар. Қуйида Тожикистон Республикаси ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг 6 синф болалари учун ўқитиладиган “Тарихи Халқи Тожик” дарслигидан олинган бир парча.

Унда бутун Ўрта Осиё ва Хитой ҳудудларида яшаб келаётган ўзбек халқлари ҳудудларини “тожикзамин” номи билан атамоқда. Буни қандай тушуниш керак. Кимга керак шунақанги ирқпарастлик, геополитик сиёсий ўйин ташкил қилаётганларнинг ноғорасига ўйнаш.

Орийлик талаб қилгунча Тожикистон ўз халқининг ривожланишига, таълимига, соғлиқни сақлашга, фан ва маданиятнинг ривожланишига, иқтисодиётига эътибор берса бўлармиди. Хулоса ва мулохазалар ўзинигиздан!!!

Шамсиддин Ядгаров