Андижон вилояти ҳокими қайси Вазирни “мараз”, “Вазирча” дея ҳақоратлади

Андижон вилояти ҳокими қайси Вазирни “мараз”, “Вазирча” дея ҳақоратлади
24 views
29 June 2019 - 11:24

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида ўтган йиғилишлардан бирида соғлиқни сақлаш тизими вакили шаънига “ҳақоратли” сўзлар айтилди.

“7news.uz” қўлга киритган аудиоёзувда Ҳоким жаноблари Шуҳрат Абдураҳмонов соғлиқни сақлаш тизими вакилларидан бирини (Таҳририят: “катта эҳтимол билан Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмонов”) “латта”, “ифлос”, “ит”, “тилингни узиб кутингга тиқвораман сен маразларни”, “ҳезалак” каби ўта қўпол ва ҳақоратомуз сўзлар билан таҳқирлаганини тинглаш мумкин.

Жумладан, ушбу аудиоёзувда Шуҳрат Абдураҳмонов тилидан янграган қуйидагилар кишини “довдиратиб қўяди”, -Анави маразинг, вазирчанг ифлос, кеча менга кеволиб кутимга пахта қўйиб, Андижондан чиққан, Генпрокурорга хат киргизипти, шприцни тендер қилмасдан ўткизяпти, сен маразсан, сен …, отасига раҳмат, Генпрокурор менга айтаяпти, Шуҳрат ака дейди, гаплашволинг мана вазир билан дейди, хат қиляпти дейди.

Агар юқоридаги гапларни яхшилаб тинглайдиган бўлсак, Ҳоким соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилиб турганда Вазирчанг дея шу соҳа, яъни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тиббиёт фанлари доктори,профессор, Шадманов Алишер Каюмовични назарда тутди деган фикрга келасан, киши.

Дарҳақиқат Шуҳрат Абдураҳмонов Андижондан чиққан маразинг, вазирчанг деб ҳақоратлаган Вазирнинг Тошкентда туғилгани айтилсада, у Андижонда “карьера” қилган.

Жумладан, Алишер Шадманов 1985-1987йилларда Андижон давлат тиббиёт институти урология мутахассислиги бўйича клиник ординатори, 1990-1993 йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг Жарроҳлик факультети кафедраси урология курси ассистенти, Даволаш факультети декани ўринбосари, 1993-1996 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори, 1996-2000 йилларда Андижон шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими мудири, 2000-2004 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, 2004-2009 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти Педиатрия факультети декани, 2009-2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ўқув ишлари бўйича проректори, 2010-2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимларида фаолият юритган.

Алишер Шадманов 2017 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ҳисобланади.

Аудиоёзувда Шуҳрат Абдураҳмоновнинг битта жумласи ўта жарангдор бўлди, у – “эшитиб ол, бугун менинг қўлимда “власть”, икковингни сўяман, сен ифлосларни ҳали”!. Бу фикрлардан кейин аслида “Власть” мени қўлимда деган ҳоким ҳудуд жиҳатдан фақат Андижоннни назарда тутдимикан ёки…

Бу борада ҳозирча на Андижон вилояти ҳокимлигидан ва на Соғлиқни сақлаш вазирлигидан расмий жавоб олиш имкони бўлмади. Воқеалар ривожини кузатамиз ва айни ушбу ҳолат юзасидан журналистик суриштирувни бошладик.

Агарда ўқувчиларимиз орасида ушбу йиғилишда қатнашганлар бўлса, имкон қадар маълумот юборишингиз, таҳлилий материал тайёрланишида ёрдам беришингизни илтимос қилардик. Шахсингиз сир сақланишига кафолат берамиз.

Манба: 7news.uz