Бедов керак

Бедов керак
34 views
30 June 2019 - 10:28

 

 

БЕДОВ КЕРАК

От қозонган ҳар йигитга,
Кишнаб турган бедов керак.
Дўст-ёрга қучоқ очмоққа,
Ёниқ бир муҳаббат керак.

Мард керак жафо чекмоққа,
От керак дара, сўқмоққа,
Супра ёйиб, нон тўкмоққа,
Кўнгилда бир ҳиммат керак.

Қўл кўтаргил хом хаёлдан,
Сенга иссиқ йўқдир молдан,
Рўзғоринг ўтса ҳалолдан,
Орифлардан суҳбат керак.

Қийналсанг қуллик қилмоққа,
Пайғамбар йўлин тутмоққа,
Дарвешлар кўнглин олмоққа,
Йигитга мол-давлат керак.

Махдумқули, бир гадодир,
Элнинг паноҳи Худодир,
Агар мискин, магар бойдир –
Келса йўқлаб, хизмат керак.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com