Аччиқ ҳақиқат

Аччиқ ҳақиқат
68 views
02 July 2019 - 12:48

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

Яқин тарихда юртимиз мусулмонлари орасида бачабозлик, маддоҳлик, порахўрлик, динфурушлик, хиёнат, лагамбардорлик каби ифлос ишлар авж олиб кетган. Инсонларга яхшилик ва раҳмат бўлган ислом дини бир ҳовуч бойларга хизмат қилувчи, ожизларни эзувчи, нафс ва манфаатларга хизмат қилувчи, авомни золимларга бўйсундириб берадиган ва маишатпарастларга чўнтак қаппайтирадиган воситага айлантирилган.

Душманлар ҳар томонлама ривожланишга зўр бериб турган бир пайтда, бизнинг хонликларда аҳвол маишат ва камбағалларни қонини сўришдан иборат бўлган. Шу сабабли Аллоҳ динсиз кофирларни бу мусулмонлар устига ҳукмрон қилиб қўйди.

Ўша вақтлардаги бу каби разил ҳолатларни Аллоҳ раҳмат қилсин Абдулла Қодирий “Ўтган кунлар” ва “Меҳробдан чаён” китоблари орқали батафсил баён қилиб берган.

“Қачонки бир шаҳарни ҳалок этишни ҳоҳласак, унинг маишатпарастларини (итоатга) буюрамиз, бас, улар у ерда фосиқлик қиладилар. Шунда уларга “сўз”(азоб) ҳақ бўлади. Бас, у(шаҳар)ни вайрон қиламиз.” ИСРО-16

Токи Аллоҳнинг ҳақиқий тоза динига қайтмас эканмиз ҳолат ўзгармайди. Қуллик ва хорликдан чиқолмаймиз. Агар яна фосиқликка қайтсак Аллоҳ ҳам яна бизни жазолашга қайтади.

“…Агар сиз қайтсангиз, биз ҳам қайтамиз…” ИСРО-8

Самарқанд, 1907 йил
Сергей Прокудин-Горский олган фотосурат:

facebook.com