Суд хоразмлик журналистлар фойдасига якунланди

Суд хоразмлик журналистлар фойдасига якунланди
88 views
04 July 2019 - 11:39

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди 3 июль куни ака ука журналист Бобожоновлар даъвоси юзасидан Урганч Туман ҳокимлиги, ҳамда Урганч туман судъяси У. Машариповларнинг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан судни журналистлар фойдасига якунлади.

Бу ҳақда “Симай” адвокатлик фирмаси вакили Умид Давлетовдан иқтибос урганчлик журналист Давлатназар Рўзметов ўз фейсбук саҳифаси орқали хабар берди.

“Суд жараёнида “буюртманинг ҳиди анқиётган” Шуҳрат ва Ғайрат Бобожоновларнинг шахсий уй жойини тортиб олиш хусусидаги Урганч туман ҳокимлигининг даъво аризаси рад этилди. Ака ука журналистлар судда  узил кесил Ғалаба  қозонишди!” дея билдирди Давлатназар Рўзметов.

Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Олий суди судяъси Акмал Муродов раислигида судъя Наргиза Маҳкамова ва Муҳаббат Рабиева таркибида прокурор Қўшимов Жамшидлар журналистлар ака ука Шуҳрат ва Ғайрат Бобожоновларнинг Урганч туман марказидаги шахсий уйларини Фуқаролик кодексининг 191 моддасига биноан, уйларда ҳеч ким яшамаётганини даъво қилиб уйни давлат тасарруфига мусодара қилиш тўғрисидаги Урганч туман судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанцияда қайта кўриб чиқиш учун юборилган эди.

Ундан илгари, 2018 йилнинг бошида Урганч тумани суди журналист Шуҳрат, Қудрат, Ғайрат Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарорни чиқарган судья Ўткир Машариповнинг ўзи кейин апелляция шикоятини кўриб чиқиб, уни ўз кучида қолдирган. Кейинги инстанцияда 1 февраль куни Олий суд судьяси Жамшид Тиркашев журналистлар аризасини рад қилиб ажрим чиқарган. Ажрим юзасидан журналистлар назорат тартибида Олий судга шикоят қилишган эди.

Манба: Eltuz.com