Ўзбекларнинг буюк империялари

Ўзбекларнинг буюк империялари
63 views
06 July 2019 - 8:55

ЎЗБЕКЛАРНИНГ БУЮК ИМПЕРИЯЛАРИ

“Ўзбеклар Мисрни бошқарган боғ қурган ва олтин даврга асос солган!” деган мақолани ўқигач, Жалолиддин Мангубердининг амакиси Сайфиддин Қутуз ва жияни Бейбарс тимсолида ўзбекларнинг тарихдаги шу пайтгача барчага маълум бўлмаган жасорати тилга олинди.

Тарихчи бўлмасакда, устозимиз Эркин домладан ўрганганларимизни ишга солиб, ўзбеклар ташкил этган қудратли империяларни ёдга олдик.

Ҳа, ўзбеклар Мисрни бошқарган боғ қурган ва олтин даврга асос солган!

Ўзбеклар Заҳириддин Бобур бошчилигида “БУЮК ЎЗБЕКЛАР ИМПЕРИЯСИ”ни ташкил этиб, Ҳиндистонни бошқарган,Тожмаҳал қурган ва олтин даврга асос солган!

ДУНЁДАГИ ЭНГ БУЮК СОҲИБҚИРОН САНАЛГАН ЧИНГИЗХОН ҲАМ ЎЗБЕК ЭДИ. (Гап Чингизхоннинг қонли уруш ва босқинлари ҳақида эмас, унинг кимлиги ҳақида. Урушлар эса ўша даврнинг қонунияти эди).

Ҳа, айрим ўсал тарихчилар томонидан монгол, деб келинган Чингизхон аслида ота томонидан қиёт, она томонидан қўнғирот, демак ўзбек ўғлони эди!

Буюк бобомиз Беруний, улуғ ўзбек шоири Огаҳий Қиёт уруғидан эди. Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд ва бошқа ҳудудларда қўнғирот эли ҳозир ҳам яшайди! Алпомиш ҳам қўнғирот эли вакили!

Чингизхонни буюк қурултойда ўзбеклар, яъни қўнғирот, найман, жалойир, қораитлар хон қилиб кўтарган.

Ҳозирги монголларнинг аждоди бўлган халха, чорас, дурбeт, хошимиут кунтайжилар у ерда бўлмаган ва улар ҳатто Чингизхон юришларида қатнашмаган ҳам!

Олтин Ўрда хонларининг бари ўзбеклар эди. Исмлари ҳам монголча эмас, ўзбекча: Ўзбeк, Мангухон, Қуюқхон, Тўхтамиш, Мамай, Тeмур, Тинибeк, Нўғай, Бeрдибeк, Қоғонбeк! (Қайнаса қони қўшилмайдиган монголларнинг исмини қаранг: Инжинаш Ванчинбали, Лодойдамба Чадраавалин, Натсагдорж Дашдоржийн, Ринчeн Бямбын, Сeнгeе Дашзевегийн, Сeдeв Доджоогийн, Чимид Чойжилын, Эрдeнe Сенгийн ва ҳок.)

Чингизхоннинг невараси, Ўқтойнинг ўғли, улуғ хон Қуюқхон Рим Папаси Иннокентий IV ёзган ёрлиғини ўзбек тилида ёзган ва у “Улуғ улуснинг… хон ёрлиғимиз!”, деб бошланади!

Пекиннинг номини “Хонбалиқ”қа ўзгартириб, Хитойда ҳукмронлик қилган ва (Чингизхоннинг невараси Қублайхон, машҳур сайёҳ Марко Полонинг тасдиқлашича, Қублайхон ўзбекча гапирган!) биратўла Японияни ҳам эгаллаб олиш учун 100 минглик флотни юборган ҳам ўзбеклар эди!

Русия, Хитой, Форс, Ҳинд, Кавказ, Шарқий Европа ва бошқа ҳудудлардаги Чингизхон тиклаган улкан империяда ўзбек тили ҳукмрон эди!

Чингизхон авлоди Ўзбeкхон эса ўзбeк элининг аждоди!

Бутун Европани титратган шавкатли Усмонлилар империяси эгалари ҳам (салжуқийлар империяси Тўғрулнинг ўғли Алп Арслон) Хоразмдан чиқиб кетган ўзбеклар эди!

Эрону Хитой подшолари ҳар йили ўлпон бериб туришга мажбур бўлган қудратли Турк хоқонлигини бунёд этган ҳам ўзбеклар эди.

Хитойнинг энг буюк салтанати саналган Тан империясида ҳокимиятни эгаллаган самарқандлик аждодимиз Алп Арслон ҳам (хитойча Ан Лушан) ўзбек эди!

Беш аср дунёнинг ярмида ҳукмронлик қилган Кушонлар империясини (Кушон давлатини хитой тилидаги “юечжи” – яъни, уйчи қабиласидан бўлган ўзбеклар ташкил этган!) ҳам ўзбеклар тузган ва бошқарган.

Хуросону Ҳиндистонда қудратли Ғазнавийлар давлатини барпо этган Сабуктакин ва унинг ўғли Маҳмул Ғазнавий ҳам ўзбек эди.

“Шарқ ва Ғарб подшоҳи” деб тан олинган Тўғрулбек бошчилигида ўзбеклар Туркистон ўлкасидан ташқари ҳозирги Эрон, Афғонистон, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Гурзия, Сурия ва Фаластин, Ироқ ва Боғдод, Яман ва Баҳрайнга эга чиқиб, давлат бошқарган ва Салжуқийлар давлатига асос солган эди.

Абдулкарим Сотук Бағрохон бошчилигида буюк Қорахонийлар давлатига асос солган ўзбеклар ўз даврида Шарқий ва Ғарбий Туркистонда қудратга тўлган эдилар. Ўз даврида енгилмас жангчилари билан Туркистону Хуросонда, Ғарбу Шарқда довруқ қозонган Қорахитойлар ҳам, Хоразмшоҳлар ҳам ўзбеклар тузган улкан империялар эди.

Соҳибқирон Амир Темур тимсолида ҳозирги Россия, Мўғилистон, Марказий Осиё, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрону Ироқ, Сурия, Миср, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, хуллас, ярим дунёда буюк империя барпо этган ҳам ўзбеклар эди!

Ҳозирги Ўрта Осиёдаги бешта давлат ўрнида мавжуд бўлган Қўқон, Хоразм, Бухоро хонликлари (амирлик)ни ҳам ўзбеклар ташкил этган эди.

Хуллас, дунё тарихидаги энг йирик империялар аксарияти ЎЗБЕК (ТУРК)ЛАРНИКИ ЭДИ!!!

Ўзга юртлар эркига рахна солган қудратли душман олдидаги энг даҳшатли куч ҳам айнан ўзбеклар эди.

Эрон Аҳамонийларининг шармандали мағлубиятларига (Широқ, Тўмарис) ҳам ўзбекларнинг жангаворлиги ва ўткир қиличлари сабаб бўлган.

Ҳатто, дунёни забт этишга жаҳд қилган Александр Македонский ҳам илк бор ўзбеклар (Спитамен) тимсолида даҳшатли душманига рўбарў келганди ва қақшатқич мағлубият аламини тотиб кўрган эди.

Араблар босқини айнан ўзбеклар заминида (Фарғонада)тўхтатилган ва Қутайба ибн Муслим ўлдирилган. (Йўқса, ҳозир 1,3 млрд.лик Хитой ҳам мусулмон бўлган ва уйғурлар билан тинч-тотув яшаётган бўларди.)

Ўша шонли даврларда ЎЗБЕКЛАРНИ ЕНГСА, ФАҚАТ ЎЗБЕКНИНГ ЎЗ ЕНГГАН! (Ҳозир бизда фақат ана шу “хислат”тўкис сақланган…)

Хусусан, Чингизхон қўшинини тор-мор этган Жалолиддин унинг ўзбек қавмдоши-қондоши эди.

Ҳозирги Россияни аждодлари 300 йил бошқарган ва Москвага ўт қўйиб, босар-тусарини билмай қолган мағрур Тўхтамишнинг додини берган ҳам, яничарлари билан Европанинг жонини суғуриб олган Боязидни тилка пора қилган ҳам уларнинг ўз туркий қондоши – Амир Темур сиймосидаги ўзбеклар эди!

Боғдодни фатҳ этиб, Миср томон юриш қилган Халоқу нўён бошчилигида улкан ўзбек қўшинини Мисрни эндигина эгаллаган Сайфиддин Қутуз бошчилигидаги ўзбек лашкари битта қолмай қириб ташлади, қолган қутганини чангалзорга қўшиб ёқиб юборди.

Ҳиндистонда Иброҳим Лўдининг 100 минглик қўшинини 8 минг ўзбек жангчиси билан пароканда қилган буюк саркарда Бобур ҳам аслида ўз юртида – ўз қондоши Шайбонийхоннинг кўчманчи ўзбекларидан қақшатқич зарба еган, кейинчалик бунинг аламини шўрлик ҳиндлардан олган эди!

МИНГ АСРЛАР ДАВОМИДА БУТУН ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРНИКИ ЭДИ. УЛАР ҚАЕРДА ҲОҲЛАСА, ШУ ЕРДА ҲУКМРОНЛИК ҚИЛИШАРДИ!

Асрлар давомида жамики туркий халқлар ҳозирги ЎЗБЕКЛАР атрофида, қондошлари қошида бирлашган эди.

Туркий халқлар эса ҳозирги ўзбеклар, турклар, қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, озарбайжонлар, уйғурлар, ёқутлар, татарлар, бошқирдлар, чувашлар, гагаўғизлар, булғорлар, ҳакаслар, олтойликлар, туваликлар, қорачойлар, қорақалпоқлар ва бошқа юзлаб туркий халқлардан ташкил топган эди.

Айнан ЎЗБЕКЛАР ана шу юзлаб туркий қавларнинг барини бирлаштирган ва биргаликда тарихда буюк империяларга асос солган.

Асрлар давомида туркий халқларнинг – ўзбекларнинг бутун бошли авлодларининг умри ана шу даҳшатли урушлар, тўхтовсиз ҳарбий юришларда ўтди. Улар улкан империяларга асос солишди ва ўзлари қурган қудратли давлатларининг даҳшатли таназзулига ҳам гувоҳ бўлдилар.

Асрлар давомида тўхтовсиз жангларда энг ботир, довюрак, жисмонан ва ақлан етук ўзбек (турк) ўғлонлари бошини кундага қўйиб, ҳалок бўлавердилар. Бир қисми ўзлари забт этган юртларда мангуга қолиб кетишди. Асрлар давомида улар ўзга элатлар билан қўшилиб, уларнинг жангаворлигини юз карра оширишга хизмат қилаверди. Юртда қолган-қутгани ҳам бир-бири билан жанг қилавериб, тугаб битди.

Ҳар сафар ўзбек (турк)ларнинг мард ўғлонлари ўзга юртларга жангга отланганида юртда чалажон, нимжон, ногирон, заиф, урушга ярамайдиган, қўрқоқ, сотқин ва хоинтабиатлар қолаверди. Улар ҳам секин-аста кўпайди, миллат генафондига путур етди. Турк дунёси, ўзбеклар дунёси, уларнинг жаҳондаги юксак мавқеи секин аста таназзулга юз тутди.

Бахтга қарши денгиз йўллари очилиб, доимо ўзбек (турк)ларга тегишли бўлган Буюк ипак йўли ҳам ўз аҳамиятини йўқотди, ўзбеклар секин аста дунё тамаддунидан узилиб қола бошлади. Натижада юртда мутаассиблик, жаҳолат, қолоқлик ҳукм сура бошлади.

Кейин ана шу жаҳолат даврида ўз эркини ҳам йўқотди…

Фақат бир умид учқуни қолди: Истиқлол дақрида вужудида ҳоқонлар, саркардалар, шоҳлар ва бекларнинг қони оқаётган бу миллат яна бир кун дунёга юз тутади. Ўз шон-шавкатини, қудратини яна тиклайди, шонли тарихини қайта ёзишни бошлайди.

Чунки БИЗКИМ – МАЛИКИ ТУРОН АМИРИ ТУРКИСТОНМИЗ. БИЗКИМ, МИЛЛАТЛАРНИНГ ЭНГ УЛУҒИ – ТУРКЛАРНИНГ БОШ БЎҒИНИМИЗ!

facebook.com