Лаъли лабинг

Лаъли лабинг
24 views
06 July 2019 - 9:01

 

 

ЛАЪЛИ ЛАБИНГ

Бағир қоним ошом этди лаъли лабинг,
Охир мани тамом этди лаъли лабинг,
Мажнун суйган саҳролардан олиб ўтди,
Ишққа чалди, ислом этди лаъли лабинг.

Ишқ кулбаси беҳад узун сарой экан,
Муҳаббатнинг ишвалари кўп бой экан,
Тоқи баланд осмонлари чирой экан,
Кўнглимиздан макон этди лаъли лабинг.

Бўйларингга қулоч етмас, зорланурмиз,
Ортга қайтмоқ ўлимдурур, орланурмиз,
Кўрагоний лашкаридай борланурмиз,
Қатлимизни ҳам ром этди лаъли лабинг.

Васлинг хаёл қилиб ювдим бошимни ман,
Тердим ҳижрон даштидан-да тошимни ман,
Кўрдим мурод тобутида лошимни ман,
Хатти-холинг гумон этди лаъли лабинг.

Бемор ўлинг, ошиқ дарди сафолидир,
Инграшлари булбул каби наволидир,
Шифо етса ажалдайин жафолидир,
Яшамоқни илҳом этди лаъли лабинг.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com