Махсус хизматлар хизматидаги “ҳуқуқ ҳимоячиси”

Махсус хизматлар хизматидаги “ҳуқуқ ҳимоячиси”
58 views
07 July 2019 - 8:58

МАХСУС ХИЗМАТЛАР ХИЗМАТИДАГИ “ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИСИ”

“Бундай кейин мамлакатда махсус хизматлар ҳокимияти тугади, говдани тик тутиб, давлат ва халқ учун хизмат қилиш вақти келди”.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев

2018 йилнинг 9 феврал куни “Узметроном” мустақил ахборот портали, Ўзбекистон хавфсизлик хизмати Миллий Хавфсизлик Хизмати таркибидан чиқарилиб, тўғридан-тўғри давлат раҳбарига бўйсунувчи мустақил бўлим, давлат хавфсизлик хизматига айлантирилиши ҳақидаги хабарни тарқатган эди.

Шунингдек, олдинроқ МХХ таркибидан миллий гвардия ва қатор куч ишлатар бўлимлар ҳам чиқарилган эди.

Махсус хизматлар тарихидаги бошқа бир муваффақиятсиз ҳодиса эса, МХХ терговчилари тарафидан конституциявий тузумни ағдаришга уруниш ва бошқа шу каби оғир айблар қўйилган Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят ишининг тўхтатилиши эди.

Жиноят ишини юритган терговчилар ишни соҳталаштиришга уруниш ва қийноқлар қўллашда айбланди.

Шунингдек айни дамда интернетда президент ушбу ташкилотни танқид қилган видео ёзув тарқаб кетди. Видео ёзува президент Мирзиёев шундай деган:

«Биласизларми, улар ҳали халқни бир тийинга олишмайди. Улар ойликлари ва погонларини оқлайдиган ҳеч бир иш қилмадилар. Уларнинг махфий ишлари бор ва бу иш мен билан боғлиқ. Бир кун ҳокимнинг машинаси вилоят МХХ раҳбарининг машинасини қувиб ўтган ва уни шунинг учун қамашган. Сен кимсан? Ким берди сенга бундай ваколатни? Керак бўлса погонларингни юлиб ташлайман. У вақтлар тугади!»

ЎзССР КГБсининг вориси бўлган Миллий Хавфсизлик Хизмати 2005 йилдан сўнг Зокиржон Алматов бошчилигидаги ИИВ қаршилигини синдирган ҳолда, давлат ичидаги давлатга, қудратли маҳлуққа айланди ва энди бу маҳлуқ қаршисида ҳеч нарса турмас эди.

Ҳар бир вазирлик ва идораларда махсус хизматлар офицери тайинланган ва режимнинг бошлиғи ҳам аслида ўшалар эди. Улар давлатнинг барча соҳаларига кириб боришди, хатто президент қизларини ҳам маълум кураторлар назорат қила бошлади ва шунинг ортидан жуда катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирдилар. Фақат кейинчалик президентнинг қизлари ушбу кураторларга рақобат яратабошлагандан кейин, уларни сотишни бошладилар. Бечора Гулноранинг бошига келган барча балолар айнан уларнинг ишидир.

Божхонадан то поликлиника бош шифокорига қадар барчаси уларнинг қўлида эди. Баъзида қари ўзбек президентини ўзбек мухолифати лидери М.Солиҳнинг номи билан қўрқитиб туришарди ва аслида давлатнинг тўлақонли эгалари эди улар.

Хатто мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячилар орасига ҳам уларнинг одамлари сизган, халқаро ташкилотлар эса республикадан ҳайдаб юборилган эди, чунки улар ички майдонда ҳеч нарсага қодир бўлмаган ўйинчилар эди. У вақтлар Шуҳрат Ғуломов ва унга ўхшаганларнинг замони эди, МХХ раисининг биринчи ўринбосарининг қўли хатто чет давлатлар элчихоналарига қадар узайганди ва улар билан Ташқи Ишлар вазирлигини бир четга суриб қўйган ҳолда мулоқот қиларди.

Президент Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан вазият ўзгарди, у ўзининг ҳатти ҳаракатлари билан бошқа бундай давом этмаслигини очиқ-ойдин баён қилди. Чунки МХХ бир маҳлуққа айланган ва бу кўринишида давлат ҳамда унинг сиёсий ва инвестициявий имижига хавф туғдирар эди.

Ҳокимиятни, шу билан биргаликда ресурсларни ҳам йўқотган махсус хизматлар реваншистлари эски схемаларини қайта ишга солиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасига ўз ғоя ва фикрларини киритишга ва буни асос қилиб, кейинчалик шулар билан Ўзбекистон раҳбариятини қўрқитиб, ўзларининг қанчалик муҳим эканликларини кўрсатишга қарор қилдилар. Ахир, махсус хизматларни ислоҳ қилиш, ундан ташқи разведка билан шуғалланувчи бошқармани ажратиш, махсус хизматларга хос бўлмаган бошқа бўлимларни эса бошқа идораларга бериш ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Шунинг учун уларнинг фаровонлигига хавф туғдираётган вазиятни олдиндан сезган ҳолда, ёстиқларини тагига нафталин сепиб яшириб қўйган, Солиҳ ва унинг ҳеч қачон амалга оширилмаган тўнтариши ҳақидаги эски қўрқинчли эртакларини чиқардилар. Умуман олганда бу мавзу ҳар доим кун тартибида айланиб туради, аммо бус афар Sayyod.uz сайти кураторига жиддийроқ вазифа юкланган эди, яъни у эски мавзу қайсидир таниқли ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси оғзидан чиқишини таъминлаши керак эди. Айтиш керакки, улар жуда кўпларни синаб кўришди, аммо танлов, ватанга қайтишни ваъда қилган ҳолда, Францияда яшайдиган таниқли ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Мўтабар Тожибоевага тушиди. Улар Тожибоевани ўзларининг эътирозлари бор шахсларга нисбатан ҳалокатли тарзда ҳаракат қилишга мажбурлашди.

Булар Хьюман Райтс Вотч вакили Стив Свердлов, Надежда Атаева, Алишер Илхомов, президент Мирзиёевнинг қизлари, Даниил Кислов ва сўнггида асосий “фигурант” Муҳаммад Солиҳ эди.

Ушбу схеманинг биринчи акцияси ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Атаева, иккинчиси Sayyod.uz сайти редактори Сардор Комиловнинг скандал ҳужуми ва учинчиси Муҳаммад Солиҳнинг телефон суҳбатлари қайдларининг эълон қилиниши.

Ва бу ерда улар ўзларини очиқ-ойдин сотиб қўйишди, яъни мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳга нисбатан тўғридан-тўғри доносни эълон қилган ҳуқуқ ҳимоячисини сотган ҳолда, экстремал чораларга қўл урдилар.

Энди халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларида бир савол туғилади: қандай қилиб диктатор режимининг қатағон аппарати бўлган махсус хизматларнинг маҳфий аудио кузатувлари материаллари, яъни аудио қайдлари Франциядаги ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Мўтабар Тожибоева қўлига тушиб қолди?

Нигора Ҳидоятова