Қўрқоқларнинг махсус тури

Қўрқоқларнинг махсус тури
24 views
07 July 2019 - 11:11

Қўрқоқларнинг махсус тури бор. Ҳар замон ва маконда қўрқиб яшайди. КГБдан қўрқади, МХХдан қўрқади, ДХХдан қўрқади. Жуда қўрқишга ташкилот топилмай қолса соясидан қўрқади. Камига сизни ҳам қўрқитади. “Ука соқол қўйманг, замон нотинч”, “Ака бунақа расмларни жойламанг, замон нотинч”, “Бунақа пост ёзманг, замон…”.

Замонлар тинчиб, қўрқишга асос қолмаса энди юртимизни тинчини кўролмайдиган ёвуз кучлар билан қўрқитади. Араб баҳорларини гапирадимией, яҳудийларни эслаб қоладимией, яна бир қарасанг масонлар ҳам пайдо бўлиб қолади. Нимайкан, биз бу танқидларимиз билан “ёвуз кучларга” юртимизда революция уюштиришга ёрдам берарканмиз. “Ана ишонмасанг Ливия, Тунисга қара ҳаммаси Фейсбук, Твиттердан бошланган”.

Бирга ўтириб қолсанг танқидда любой блогерга дам беради. Лекин онлайнда бир оғиз гап ёзмайди, ёзганларни ҳаммасини ўқийди лекин ўқиганини билдирмайди. Билмасдан лайк босиб қўйса профилини ўчириб ташласаям керак. Лекин орқаваротдан “Ука бу постингиз ножўя бўлибдида” деб хат ташлаб қўяди.

Мен ҳам авваллари камчиликларни ёзишдан фойда йўқ деб билар эдим. Лекин оҳирги 2-3 йилдаги тажриба шуни кўрсатадики, ёзиш керак. Майли 2 киши ўқиса ҳам ёзиш керак. Сиз индамай ўтиб кетган муаммо балки битта пост билан ҳал бўлиб кетармиди? Мана кеча Umar Aslan биродаримизнинг пости бунга яққол мисол бўлди (мажбурий меҳнат ҳақидаги). Иккита расм билан ўнлаб балки юзлаб ўқитувчиларнинг жонига аро кирди.

Қўрқмасдан ёзаётган блогерларимизга ҳам далда бўлиб туриш керак. Бир йил олдин ҳеч ким танимайдиган “Fayzbog” мана ҳозир битта пост билан қанча муаммоларни ҳал қилаяпти.

Ҳамма масҳарабоз деб юрадиган Troll.uz талайгина ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқаяпти.

Мусанниф Адҳам каби йирик калибр блогерларни гапирмаса ҳам бўлади.

Ёзинглар дўстларим. Ҳадеб қўрқиб яшайвермасдан. Ҳеч бўлмаса ёзганларга Like босиб туринглар.

Анвар Нарзуллаев