Бу қандай шармандагарчилик

Бу қандай шармандагарчилик
120 views
10 July 2019 - 11:12

Хорижий ОАВ ларнинг ёзишича Тошкентда ўрис босқинчиларининг, аниқроғи уларнинг раҳнамоси Романовлар сулоласининг уй-музейи ташкил этилар экан.

Яна Тошкентнинг қоқ марказида, Мустақиллик майдони рўпарасида.

Бу қандай шармандагарчилик!

Порахўрлик, хоинлик, Ватанфурушлик, ўз тарихимизни булғаш шу даражага етдими.

Тарихчи олималар сизлар бонг уринглар, Халққа ҳақиқатни етказинглар.

Мен у музейда нималар намойиш қилинишини тасаввур қилаяпман. Ўзбек ва Туркистон халқларини ўрислар одам қилган, маданиятни ўрислар ўргатган ва ҳоказо колонизаторлар қолипидаги ишлар бўлади.

Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонликларига ҳиёнат қилиб, алдаб, келишувларга тупуриб, Ватанимизни талаб, зиёли-уламоларни систематик равишда 100 йилдан зиёд ўлдириб, ҳеч қайси босқинчи қилмаган разилликларни қилишгани, 100 йилдан ортиқ вагонлаб олтин, мис, пахта, ипак, қоракўл, нефть, газ ва бошқа бойликларимизни ўғирлашгани ҳакида албатта биронта экспонат БЎЛМАЙДИ!

Муҳаммад Комолов