МУҲАММАД СОЛИҲ: ЯНА БИР МАРТА ҚАЙТИШ ҲАҚИДА

МУҲАММАД СОЛИҲ: ЯНА БИР МАРТА ҚАЙТИШ ҲАҚИДА
93 views
11 July 2019 - 21:56

ДХХда пистирма қуриб олган иноятовчиларнинг ўзбек мухолифатига қарши фитнаси шармандалик билан битди.

Ташкилотнинг чақимчилари орқали тарқатган аудиоёзуви терс тепди. Ўзбек жамоатчилиги бу аудиофитнага кескин манфий муносабат билдирди ва бу манфий энергия сояси биринчи навбатда ДХХ ва давлатнинг қувват тизимларига тушди.

Аудиосуҳбат камина билан Москвалик бир танишим ўртасида бўлиб ўтганди. Бу суҳбатни уч йил аввал, Каримов ўлган пайтда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати тинглаган ва ёзиб олган. Суҳбатда ўша пайтдаги сиёсий вазият таҳлилидан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

Мен Ислом Каримов режимининг душмани эдим ва унга қарши диктаторнинг сўнгги кунларига қадар курашдим.

Каримовнинг ўлимидан кейин келган янги ҳокимиятга маълум бир ишончсизлик ичида эдим. Чунки янги ҳокимиятдаги кадрларнинг ҳаммаси Каримов даврининг кишилари эди. Лекин янги ҳокимиятга менинг душманлигим йўқ эди. Бугун ҳам йўқ.

Мен ўз халқимни ва ўз ватанимни севаман.

Бу севгини на юксак лавозимга, на-да катта бойликка алмашдим. Ватанга севгим учун ватанимдан қувилдим. Халқимга озодлик истаганим учун халкимдан айрилдим.

Бугун ҳам агар ватан чақирса, ота уйига қайтиб, ўлкани Каримов харобасидан чиқаришга ҳаракат қилиб чирпинаётган ватанпарварлар сафига қўшилишга тайёрман.

Муҳаммад Солиҳ