Муҳаммад Солиҳнинг айби

Муҳаммад Солиҳнинг айби
55 views
12 July 2019 - 18:10

Туркияда эканимда Муҳаммад Солиҳ ака билан онда-сонда бўлса-да кўришиб турдик. Суҳбатлар қурдик.

Гувоҳлик бераман: унинг энг катта “айб”и – халқини қаттиқ севади, Ватанини қаттиқ севади! Мана шу севгиси ва мамлакатини чинакам озод кўриш истаги орқасидан чорак асрдан бери қувғинда яшаб келяпти.

Бунга шахсан Ислом Каримов ва у қурган тузум қанчалик айбдор бўлса, ҳамкасабаларининг тақдирига мутлақ лоқайд қолган ва ҳамон бу ҳақида миқ эта олмаётган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳам шунча, балки кўпроқ айбдор деб биламан. Уни диктатор зулмидан ҳимоя эта олмади, ҳимояга ҳаракат ҳам қилмаяпти!

Лекин тарих ғилдираги тўхтамайди. Бир кун ҳақиқат юзага чиқади барибир. Қўрқув ва ёлғон салтанатлари қулайди! Ўрнига муҳаббат ва адолат салтанатлари қурилади!

Муҳаммад Солиҳ (ва бошқалар) ҳам бугун бўлмаса эртага Ватанга қайтади, иншаоллоҳ. Ватанимиз мустақил бўлишида унинг хизматлари тан олинади!

Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар бир кун шундай гўзал мева беришига негадир доим ишонгим келяпти.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон