Нозли боқишинг

Нозли боқишинг
45 views
14 July 2019 - 15:25

 

 

НОЗЛИ БОҚИШИНГ

Сенинг нозли боқишинг
Кимни шайдо этмаган?!
Кимни Фарҳод, Мажнундек
Зору адо этмаган?!

Атрофингда, қирқ ошиқ,
Қирқ вулқондай очилур.
Куя-куя дастингдан
Қирқ тарафга сочилур.

Қадди мағрур сарвдек
Ёлғиз ўзинг қолурсан.
Ойлар ўтиб, йил ўтиб,
Кўксингга йўл олурсан.

Ўшанда дардчил юрак
Сени қайта туғажак.
Ҳижрон доғи бурғулаб,
Кўксингга ниш уражак.

Ёноқларинг қизарар,
Нафасингда гул ҳиди.
Кипригингдан тўкилар
Ғариб ошиқнинг ёди.

Садоқатли қул каби
Мен қошингга келурман.
Бағрим қони қўшилган
Лолалардан юлурман.
1992 й.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com