Сенатор ва депутат бўлиб келганларнинг барчасидан воз кечилсагина саъй-ҳаракатлар ўз мевасини беради

Сенатор ва депутат бўлиб келганларнинг барчасидан воз кечилсагина саъй-ҳаракатлар ўз мевасини беради
25 views
15 July 2019 - 9:00

Агар Ўзбекистон чиндан ҳам демократик ўзгартиришларни кўзлаётган бўлса, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Боситхоновани истеъфога чиқариши керак.

Опа отнинг калласидай нафақа олсалар керак. Ўша етади.

Унинг ўрнига 40 ёшдан ўтмаган аёлни тайинлаб, айнан хотин-қизларни иш ўринлари билан таъминлашга ёрдамлашиш бўйича маъсул қилиш лозим.

Яна бир гап. “Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига” деган гап бор.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг ислоҳотлари учун маблағ керак. Бунинг учун сенатни мутлоқо қисқартириш керак. Қонунчилик палатасини ҳам мобил ҳолатга келтириш лозим.

Ҳозиргача сенатор ва депутат бўлиб келганларнинг барчасидан воз кечилсагина президентнинг саъй-ҳаракатлари ўз мевасини беради.

Тўра Мирзо