ДХХ раиси Футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди

ДХХ раиси Футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди
37 views
15 July 2019 - 14:50

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, ЎФА президенти сифатида ишлаб келган Ачилбай Раматов ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиқишга қарор қилгани боис, унинг ўрнига Абдусалом Азизов сайланган.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 15 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида Равшан Эрматов ЎФАнинг биринчи вице-президенти, Муҳиддин Жўраев ЎФА вице-президенти лавозимларига сайланган.

ЎФАнинг янги президенти Абдусалом Азизов айни пайтда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ҳамдир.

ЎХҲ ахборот бўлими