1989 – 2019

1989 – 2019
59 views
16 July 2019 - 11:58

Бири келиб, менга 30 йил аввал
“30 йил кейин ҳам Ўзбекистонга
Баракат келмайди”, деса бемаҳал
Ишонар эдимми бундай инсонга?

“Яна-да забунроқ, яна-да бош ҳам
Яна-да оғирроқ бўлади” деса,
“Фақат ўғил эмас, набиралар ҳам
Чет элда, қулликда ўлади”, деса!

“Миллатинг уялиб ўзбеклигидан
Паспортин яшириб, кимлигин гизлаб
Русяни кезиб, иш сўраяжак
Гаплашажак руснинг итини “сиз”лаб”,

Деса эди бири башорат қилиб,
Деса эди менга қўққисдан,
Олардим фолбиннинг тилини юлиб,
Минг тўққиз юз саксон тўққизда!

Энди фойдасиздир ҳар қандай “имдот”,
Бу ишни билмадик ўнғариб –
Яъни юлинмади зулм юртимда
Юлинмаган фолбин тили сингари…

Муҳаммад Солиҳ

16.07.2019